Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Электрон ҳисобварақ-фактураларга ўтиш учун бухгалтер яна нимани билиши зарур? - buxgalter.uz да ўқингАзиз Ҳошимов рўйхатга олишнинг янги тартиби жорий этилиши билан рўйхатга олинган ҚҚС тўловчиларни нима кутишини сўзлаб берди – buxgalter.uz да ўқингБухгалтерлар Солиқ кодексини тушунарлироқ қилишни сўрашмоқда - buxgalter.uz да ўқингАССА ХМҲСга ўтишга тайёрлашда ўқув марказлари билан рақобатлашади - buxgalter.uz да ўқингМҲХСга ўтиш корхоналарга қанчага тушади - buxgalter.uz да ўқинг ДСҚ октябрь ойида қонунчиликка киритилган ўзгартиришларни тушунтирди - buxgalter.uz да ўқингГулнора ЭРГАШЕВА: «Энг яхши йўл – кодексни қабул қилишни кейинга қолдириш» - buxgalter.uz да ўқингКим учун ва қайси товарлар бўйича ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ҳисоб-китобининг янги шакли 15% ставкани инобатга олган ҳолда қандай тўлдирилади? - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилувчи учун ҚҚС тўлашга ўтишга доир олтита қоида - buxgalter.uz да ўқингТекширувлар бўйича мораторийнинг охири: сизда барча бирламчи ҳужжатлар жойидами? - buxgalter.uz да ўқингЙирик солиқ тўловчилардан октябрь ойидан бошлаб электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришни сўрашди - buxgalter.uz да ўқингМораторий тугаяпти: сизни 2018-2019 йиллар учун текширишадими? - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва электрон меҳнат дафтарчалари 2020 йил 1 январдан жорий этилади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС бўйича ортиқча тўланган суммаларни қайтаришнинг электрон тизими барпо этилмоқда - buxgalter.uz да ўқинг

Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги 5 та битим Энергетика вазирлиги назорати остида

20.06.2019

Рус тилида ўқиш

 

Ҳукумат маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги амалдаги битимларни амалга оширишни давом эттириш тартибини белгилади (ВМнинг 17.06.2019 йилдаги 503-сон қарор).

 

Маълумот учун: Маҳсулот тақсимотига оид битим шартнома ҳисобланиб, унга мувофиқ Ўзбекистон ҳақ олиш асосида ва муайян муддатга чет эллик инвесторга битимда кўрсатилган ер қаъри участкасида конларни аниқлаш, қидириш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳамда шулар билан боғлиқ бўлган ишларни олиб бориш учун мутлақ ҳуқуқлар беради, инвестор эса мазкур ишларни ўз маблағлари ҳисобига ва таваккал қилиб амалга ошириш мажбуриятини олади.

 

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг қуйидаги амалга оширилаётган маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар бўйича функциялари Энергетика вазирлигига берилди:

  • “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси билан “Зарубежнефгегаз” ёпиқ акциядорлик жамияти ва “Gas Project Development Central Asia AG” компаниясидан иборат таркибдаги инвесторлар консорциуми ўртасида (2004 йил 14 апрелдаги) "Шахпахти" конини ўзлаштиришни давом эттириш бўйича;
  • Ўзбекистон Республикаси билан “Лукойл” нефть компанияси” очиқ акциядорлик жамияти ва “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компаниясидан иборат таркибдаги инвесторлар консорциуми ўртасида (2004 йил 16 июндаги) Кандим конлар гуруҳи участкасига, Хаузак ва Шоди участкаларига, шунингдек, Қўнғирот участкасига нисбатан;
  • Ўзбекистон Республикаси билан “Союзнефтегаз Восток Лимитед” компанияси ўртасида (2007 йил 23 январдаги) Ўзбекистоннинг Жануби-Fарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга нисбатан;
  • Ўзбекистон Республикаси билан “Gas Project Development Central Asia AG”, “Alt max Holding Ltd” дан иборат таркибдаги инвесторлар консорциуми ўртасида (2007 йил 5 апрелдаги) Сурхондарё вилоятида газ-кимё комплекси қурилган ҳолда “Myстақилликнинг 25 йиллиги кони”да дастлабки қидирув ва конни қазиш ишларини олиб бориш билан бирга “Ўзбекистон мустақиллиги” инвестиция блокига нисбатан;
  • Ўзбекистон Республикаси билан “Газпром ЭП Интернэшнл Б.В.” компанияси ўртасида (2018 йил 18 октябрдаги) Жел конига нисбатан.

 

Энергетика вазирлиги ваколатли орган сифатида кўрсатилган битимларнинг томони сифатида мамлакатимиз манфаатларини ифодалайди ва ҳимоя қилади, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, инвесторлар томонидан мажбуриятлар ва ишларни бажариш жадваллари ижро этилиши устидан назорат қилади.

 

Энергетика вазирлиги 2 ой муддатда инвесторлар билан музокаралар олиб боради ва уларнинг натижалари бўйича улар билан тузилган битимларга ўзгартиришлар киритилади. Қўшимча битимни шахсан вазир имзолайди.

 

Бундан ташқари, вазирлик ҳузурида битимларни амалга ошириш бўйича амалдаги гуруҳларни бирлаштириш, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, мол-мулки ва пул маблағларини янгидан ташкил этилаётган гуруҳга бериш йўли билан маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш бўйича гуруҳ ташкил этилади. Унинг вазифалари жумласига эксперт баҳолаш, доимий мониторинг олиб бориш, инвесторларнинг фаолиятини текшириш, қўшма ҳисоб рақамлари бўйича пул маблағлари ҳаракати устидан назорат қилиш киради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

Валюталар курси

2019-11-12
  • USD:9490.77 (+23.50) сум
  • EUR:10455.03 (--115.18) сум
  • RUB:148.82 (--0.31) сум