Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Махсус жамғарма узумчиликни ривожлантиришни молиялаштиради

09.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

«Ўзшаробсаноат» тузилмасида Узумчиликни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда. У соҳани ривожлантириш бўйича инновацион лойиҳаларни молиялаштиришга кўмаклашади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 4.10.2018 йилдаги 792-сон қарорида назарда тутилган.

 

Жамғарма юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилади.

 

Шакллантириш манбалари

Харажатлар моддалари

- Республика бюджетидан ҳар йили ажратиладиган беғараз субсидия маблағлари;

- халқаро молия институтлари ва хорижий давлат ташкилотларининг кредит (қарзлар) ва грантлари;

- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

“Ўзшаробсаноат” АЖ ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг буюртмалари асосида 2018 йилнинг охиригача республика бюджетидан Узумчиликни ривожлантириш жамғармасини шакллантириш учун 15 млрд сўм ва Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини шакллантириш учун  15 млрд сўм ажратилади.

 

2019 йилги ва кейинги йилларнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозини ва давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Узумчиликни ривожлантириш жамғармаси эҳтиёжлари учун ажратиладиган маблаглар хар йили камида 10 фоизга индексация килинган холда, тегишли равишда 80 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағлар ажратиш назарда тутилади.

 

 

- узум кўчатларини сотиб олиш ва уларни экишни ташкил этиш;

- ирригация тадбирларини ўтказиш, шу жумладан далаларга сув етказиб бериш, томчилатиб суғориш ускуналарини сотиб олиш, артезиан қудуқларини, скважина ва сув сақлаш омбори (резервуарлар) яратиш, сув етказиб бериш учун насос ҳамда қувурларни сотиб олиш, сувни сақлаш учун сиғимлар сотиб олиш ва бошқалар;

- шпалерлар, симлар ва тўсиқлар сотиб олиш;

- электроэнергия ва бошқа ресурсларнинг автоном (трансформатор, газ тақсимловчи ва насос станциялари ва бошқалар) манбалари билан таъминлаш;

-қишлоқ хўжалиги техникаси ва агрегатларини сотиб олиш;

- узумнинг селекцион техник навларини яратиш;

 

-“Ўзшаробсаноат” АЖ таркибидаги ташкилотларнинг узум плантацияларини ташкил этиш ва ривожлантириш учун олинган кредит ва заёмлар бўйича мажбуриятларини сўндириш.

 

Шунингдек, Жамғарма маблағлари Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари доирасидаги узумчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштиришда ҳам фойдаланилиши мумкин.

 

 

Жамғармадан қандай молиялаштириш олиш мумкин?

 

Жамғармадан маблағ олиш учун ташкилот «Ўзшаробсаноат» АЖга қуйидаги ҳужжатларни ёзма равишда ёки электрон шаклда тақдим этиши керак:

  • маблағ ажратиш учун ариза, унда юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили (почта адреси), банк филиалининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами кўрсатилган бўлиши лозим;
  • таъсис ҳужжатлари нусхаси (устав ёки таъсис шартномаси) ва давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;
  • узумчиликни ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишда Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича акциядорлик жамияти акциядори ва таъсисчилари (кузатув кенгаши, бошқарув), маъсулияти чекланган жамиятлар таъсисчилари (пайчилар, иштирокчилар) розилиги тўғрисидаги умумий йиғилиш баённомаси;
  • узумчиликни ривожлантириш лойиҳасининг бизнес-режаси;
  • ташкилотнинг охирги ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботи нусхаси, тўлиқ иловалари билан бирга;
  • хизмат кўрсатувчи банкдан барча ҳисоб рақамларидаги пул маблағлари айланмаси, ҳисоб рақами ҳолати ва 2-сонли картотека мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома.

 

Бу – муҳим! Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

 

Жамғарма томонидан молиялаштириш масаласи, тақдим этилган лойиҳа қийматининг 20%идан кам бўлмаган миқдорда ташкилотнинг ўз маблағлари ёки уларга тенглаштирилган бошқа молиялаштириш манбалари билан иштироки бўлган тақдирда кўриб чиқилади, Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарори ва топшириқлари доирасидаги лойиҳалар бундан мустасно.

 

Ташкилотнинг лойиҳадаги иштироки қуйидагилар билан таъминланиши лозим, агротехник тадбирларни молиялаштириш (жумладан ер ҳайдаш ва ерни экишга тайёрлаш, чизеллаш ва бошқалар), қишлоқ хўжалик техникалари учун ёнилғи-мойлаш материаллари сотиб олиш, минерал ўғит ва кимёвий воситалар сотиб олиш ва бошқа моддий активлар (кўчмас мулк, асбоб-ускуналар, пул маблағлари).

 

Буюртманома бўйича қарор, ташкилотдан ариза келиб тушган кундан бошлаб 15 кун муддатда қабул қилинади. Эксперт гуруҳи қабул қилинган қарор юзасидан ташкилотни 1 кун муддатда хабардор қилади.

 

Кенгаш томонидан қабул қилинган қарор асосида узумчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун беғараз молиявий ёрдам ажратиш тўғрисидаги шартнома “Ўзшаробсаноат” АЖ ва ташкилот ўртасида 3 кун муддатда тузилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16