Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мажбурий ижро бюроси ваколатлари қайта кўриб чиқилди

18.06.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президент томонидан энергоресурсларни сотиш масалалари бўйича янги ҳужжат имзоланди (18.06.2020 йилдаги ПФ-6010-сон Фармонга қаранг).

 

2020 йил 1 июлдан бошлаб табиий газ ички бозорда қуйидаги тарзда сотилади:

  • "Ўзтрансгаз" АЖ уни "Ҳудудгазтаъминот" АЖга ва магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчиларга тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотади;
  • "Ҳудудгазтаъминот" АЖ ушбу табиий газ магистрал газ узатиш тизими орқали етказиб берилган тақдирда - "Ўзтрансгаз" АЖдан, шунингдек, тўғридан-тўғри газ тақсимлаш тармоқларига етказиб берилган тақдирда - табиий газ ишлаб чиқарувчилардан олди-сотди шартномаларига асосан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланадиган тарифлар бўйича сотиб олади. Ушбу газ кейинчалик газ тақсимлаш тармоқларига уланган республика ички истеъмолчиларига, шу жумладан аҳолига сотилади.

 

Шунингдек, 1 июлдан бошлаб табиий газнинг янги истеъмолчилари фақат газ тақсимлаш тармоқларига уланади. "Ўзтрансгаз" АЖнинг магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчилар "Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг газ тақсимлаш тармоқларига 2021 йил 31 декабрга қадар босқичма-босқич ўтказилади ва шартномалар қайта тузилади. Бу янгиликлар йирик стратегик корхоналарга дахл қилмайди.

 

! Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш (шу жумладан охирги истеъмолчигача сотиш) бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс - лицензиатлар томонидан қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириш лицензия битими талаблари ва шартларини бир маротаба қўпол равишда бузиш ҳисобланади ва лицензияловчи органнинг қарорига мувофиқ лицензия амал қилишининг тугатилишига олиб келади:

  • умумий фойдаланишдаги газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш;
  • табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш;
  • ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга рухсатсиз аралашиш.

 

Бундан ташқари, 2020 йил 1 августдан бошлаб Мажбурий ижро бюросининг қуйидаги вазифалари ва ваколатлари қуйидагиларга ўтказилади:

а) Энергетика вазирлигига:

  • электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларининг жорий этилишини ташкил этиш ва ушбу жараёнлар устидан мониторинг ўтказиш;
  • энергия ресурслари учун ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш тизимини комплекс таҳлил қилиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва "Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан биргаликда - электр энергияси ва табиий газни эҳтиёт қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш юзасидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва масъулиятини ошириш чораларини кўриш;

б)  "Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ҳудудий корхоналарига ва "Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти ташкилотларига:

  • электр энергияси ва табиий газ учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтириш, шунингдек, электр энергияси ва табиий газ сотуви ва истеъмолини ҳисобга олиш;
  • тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда - электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатларини  аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш.

 

Табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими 2021 йил охирига қадар барча турдаги истеъмолчилар учун тўлиқ жорий этилиши керак. Энергетика вазирлигига "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖ билан биргаликда топшириқ берилди.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16