Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Собиқ давлат мулки эгаларига низолашиш тақиқланади - buxgalter.uz да ўқингСизда ҳисобот жўнатишда техник носозлик бўлганлигини қандай исботлаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб фойда солиғи бўйича боқимондага тушмаслик мумкин - buxgalter.uz да ўқингКамайиш томонга тузатилган солиқ бўйича ҳисоб-китоб қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингБухгалтернинг телефон рақами ўзгарса, солиқ органини қандай хабардор қилиш лозим - buxgalter.uz да ўқингЭлектрон ҳисобварақ-фактурада қайси сана асосий бўлади - buxgalter.uz да ўқингШахсий кабинетдаги тугмалар қаерга “ғойиб” бўлади - buxgalter.uz да ўқингСиз Humo терминалидан фойдаланяпсизми - buxgalter.uz да ўқинг1 февралдан бошлаб судга солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мурожаат қилиш мумкин бўлади - buxgalter.uz да ўқинг2020 йил учун давлат статистика ҳисоботлари шакллари тасдиқланди - buxgalter.uz да ўқинг

Мактаб ходимларига устамалар қандай белгиланади

15.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди (30.09.2019 йилдаги 823-сон ВМҚга қаранг). 

 

Мазкур жамғарма умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқувчиларга таълим берадиган барча тур ва номдаги умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда мактаб-интернатларда ташкил этилади. Жамғарма Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15%и миқдорида шакллантирилади.

 

Мақсади – умумтаълим муассасасида ўқув-тарбия жараёнининг самарадорлиги ва сифатини оширишни рағбатлантириш, педагог, психолог ва кутубхона ходимларига ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш, педагог ходимларнинг касб маҳорати ва малакасини оширишини рағбатлантиришни кучайтириш.

 

Устама белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш масалаларини ҳал этиш учун ишчи гуруҳ камида 7 кишидан иборат тоқ сонда тасдиқланади. Муассаса директорининг буйруғи билан ташкил этилади. Директорнинг ўзи – раҳбар, аъзолари - ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари, касаба уюшмаси қўмитаси раиси, педагог ходимлари орасидан ҳамда умумий ўрта таълим муассасаси кузатув кенгаши ва ўқувчиларнинг ота-оналаридан вакиллардан иборат бўлади. Ушбу ишчи гуруҳ таркиби ҳар ўқув йили бошлангунга қадар педагогик кенгаши томонидан қайта кўриб чиқилади.

 

Ишчи гуруҳ мажлиси бир йилда камида 1 марта, бошқа ҳолатларда эса зарурат туғилганда ўтказилади (масалан, моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун). Мажлис ишчи гуруҳ аъзолари умумий сонининг 2/3 қисми иштирок этса ваколатли ҳисобланади (кворум), бунда касаба уюшмаси ва ота-оналар қўмитаси вакилларининг иштироки мажбурийдир. Қарорлар оддий кўпчилик овоз бериши йўли билан қабул қилинади, ишчи гуруҳ раҳбари (директор) барча аъзолардан сўнг овоз беради, овозлар сони тенг бўлиб қолганда раҳбарнинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Ишчи гуруҳ аъзосига тааллуқли масала кўриб чиқилаётган бўлса, у мажлисда иштирок этмайди ҳамда бу ҳақда баённомада қайд этилади. 

 

Муҳим жиҳати – рағбатлантириладиганлар сони мактаб ходимлари умумий сонининг 50%идан ошмаслиги керак. Базавий тариф ставкаларига устамалар белгилаш тўғрисидаги масала талабгорнинг аризасига ва уларнинг фаолиятини баҳолаш бўйича таҳлилий маълумотларга асосан кўриб чиқилади ва ҳал этилади.

 

Талабгорлар мезонларга мувофиқ баҳоланади, ушбу мезонларга биноан ходимларга баллар берилади. Устама миқдори бевосита тўпланган балларга боғлиқ ҳолда белгиланади, бироқ 40%идан ошмайди (қуйидаги жадвалга қаранг). 

Педагоглар

Кутубхона ходимлари ва психологлар

баллар

устама

баллар

устама

65–70 балл 

10% 

65–75 балл 

10%

71–75 балл 

15%

76–85 балл 

15%

76–80 балл 

20%

86–100 балл   

20%

81–85 балл 

25%

 

86–90 балл 

30%

91–95 балл 

35%

96–100 балл 

40%

 

Устамалар ҳар йили 1 июлга қадар белгиланади ва ярим йиллик якунларига қараб қайта кўриб чиқилади.

Устамалар тизими жадвалида кўрсатилганлардан ташқари қуйидагилар ҳам тўланади:

  • юқори натижалар кўрсатган педагогларга 100 фоизлик устама ҳақ – улар рўйхати ишчи гуруҳнинг қарори асосида шакллантирилади ҳамда директор томонидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига 1 апрелга қадар тақдим этилади;
  • календарь йили давомида жами икки лавозим маошигача миқдорда мукофот пули – умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини умумтаълим муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун, шунингдек республикамизда нишонланадиган байрам саналари муносабати билан (бир йилда бир неча марта тўланиши мумкин);
  • навбатдаги ўқув йили учун олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама ҳақ – халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига (асос – халқаро олимпиадаларнинг совриндорлигини тасдиқловчи диплом (сертификат));
  • базавий тариф ставкасининг 2 баробари миқдорида бир марталик мукофот пули – Президент мактабларининг 5-синфига танлов асосида қабул қилинган ўқувчиларнинг бошланғич синф ўқитувчиларига;
  • умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам – уларнинг мурожаатига кўра ёки умумтаълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича фавқулодда ҳолларда кўрсатилади (яқин қариндоши вафот этганда, оғир жароҳат олинганда, оғир касалликка чалинганда, табиий офатдан зарар кўрилганда).

 

! Ўқув ишлари бўйича ва маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларига, шунингдек ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга оширадиган ўқитувчиларга устамалар белгиланмайди. Умумтаълим муассасаси раҳбарига (директорига) жамғарма маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш юқори турувчи ташкилот тавсияси асосида берилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.09.2019 йилдан кучга кирди.       

Анвар Иркаходжаев.