Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Харажатларга ва бошқа даромадларга бир томонлама ЭҲФни ким тақдим этадиИжарага олинган бинони таъмирлаш сарф-харажатларини бир неча йилга «чўзиш» мумкинмиХизматлар импортида Технопарк резидентлари ҚҚС тўлайдими

Мактабгача таълимда иш ҳақи оширилади, тўлов миқдори камайтирилади

01.03.2018


Президентнинг 28.02.2018 йилдаги «Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3571-сон қарори имзоланди. Ҳужжат Президентнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилди.

 

Базавий тариф ставкалари оширилади

 

Қарорда давлат мактабгача таълим муассасалари (кейинги ўринларда - МТМ) ходимларининг айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкаларини табақалаштириб ошириш назарда тутилган. 

Тариф ставкаси ошириладиган сана

Ходимлар тоифалари

Базавий тариф ставкаларининг оширилиш фоизи

2018 йил 1 мартдан

Мудирлар, тарбиячилар, методистлар, ўқитувчилар, дефектологлар, психологлар, мусиқа раҳбарлари ва тарбиячининг ёрдамчилари.

Мазкур муддатдан базавий тариф ставкаларидан келиб чиққан ҳолда тарбиячининг ёрдамчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби жорий қилинади.

30%

2018 йил 1 сентябрдан

Олий маълумотга эга бўлган тайёргарлик гуруҳи (5 ёшдан 6–7 ёшгача) тарбиячилари, ўқитувчилар, дефектологлар, психологлар.

Уларнинг базавий тариф ставкалари миқдорлари умумий таълим мактабларининг бошланғич синфлари ўқитувчиларининг базавий тариф ставкалари миқдорларига тенглаштирилади.  

30%

Олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар педагогик маълумотли тарбиячининг ёрдамчилари.

20%

МТМ мудирлари

10%

 

Айрим туманларда МТМларга  тўлов икки баравар пасайтирилади

 

Бундан ташқари, қуйидаги минтақаларда жойлашган  МТМларда болалар сақлангани учун амалдаги она-оналардан олинадиган тўлов миқдори 1.01.2023 йилгача бўлган муддатда икки баравар пасайтирилди:

  • Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ, Ғузор туманлари;
  • Бухоро вилояти: Олот, Шофиркон, Қоракўл, Пешку ва Ромитан туманлари,
  • Сурхондарё вилояти: Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Бойсун, Қумқўрғон, Узун, Сариосиё туманлари.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Ленара Хикматова.