Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2027 йилдан бошлаб бола парвариши бўйича нафақани ким тўлайди ва ПФ 193-сон Фармонга мувофиқ янги имтиёзлар Йирик солиқ тўловчи ва йирик тадбиркорлик субъекти: фарқ нимада

Малакали сиёсатшунослар кўпаяди

31.01.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 29.01.2019 йилдаги «Сиёсий фанлар соҳасида кадрларни тайёрлаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4139-сон қарори қабул қилинди.

 

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида «Сиёсатшунослик» кафедраси тузилиб, фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди. 2019/2020 ўқув йили бошлангунига қадар кафедра соҳадаги маҳаллий ва хорижий етакчи мутахассислар билан таъминланади.

 

Келгуси ўқув йили учун қабул квоталари қуйидаги миқдорда белгиланди:

 

  • «Сиёсатшунослик» йўналиши бўйича бакалаврлар – 20 киши, ш.ж. давлат гранти бўйича – 5 киши;

 

  • «Амалий сиёсатшунослик» мутахассислиги бўйича магистрлар – 10 киши, ш.ж. давлат гранти бўйича – 2 киши;

 

  • «Сиёсий фанлар» фан тармоғи ихтисосликлари бўйича таянч докторантурада – 4 киши, докторантурада – 2 киши.   

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 


.

Валюталар курси

2026-09-22
  • USD:11809.82 (+0.00) сум
  • EUR:13569.48 (+0.00) сум
  • RUB:140.68 (+0.00) сум