Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мамлакат жамоат хавфсизлиги концепцияси тасдиқланди

01.12.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 29.11.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон имзоланди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепцияси;
  • 2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегияси;
  • 2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси».

 

Концепция ва Стратегияни босқичма-босқич амалга ошириш тартибига мувофиқ 2023-2025 йилларда ҳар йили жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий қилиш бўйича аниқ механизмларни назарда тутувчи манзилли чора-тадбирлар дастури тасдиқланади ҳамда унинг ижроси қатъий назоратга олинади.

 

Белгиланишича:

  • Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида оммавий тадбирларни ўтказишда ҳамда истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бозорларда жамоат тартибини сақлашни ташкил этиш бевосита Миллий гвардия бўлинмалари томонидан амалга оширилади;
  • 2022-2023 йилларда туман ички ишлар органлари таркибидаги конвой бўлинмалари босқичма-босқич вилоят ички ишлар органларининг бевосита бўйсунувига ўтказилиб, ягона бошқарув тизими асосида туманлараро хизмат ўташ тамойилига мувофиқ қайта ташкил этилади.

 

Ички ишлар вазирлиги 2022 йил 1 мартга қадар ҳар бир ҳудудда маҳаллий бюджет ҳисобидан камида биттадан туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмаларини ташкил этиш чораларини кўриши лозим. 2022 йил 1 майга қадар бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ички ишлар органлари конвой фаолиятига конвой остидаги шахсларни электрон браслетлар орқали назорат қилиш тизимини жорий этиш топширилди.

 

Ички ишлар вазирлиги тузилмасида ташкил этилган Жамоат хавфсизлиги департаментининг вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги бўлинмаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва комплекс таҳлил қилиш;
  • жамоат тартибини сақлаш фаолиятини ташкил этиш, ички ишлар органлари куч ва воситаларини самарали бошқариш чораларини кўриш;
  • ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолиятини таъминлаш, профилактик ҳисоб ва маъмурий назоратдаги шахсларни ижтимоий мослаштириш ишларини ташкил этиш;
  • вояга етмаганлар ва ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;
  • йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш;
  • озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро этишни таъминлаш.

 

Маҳаллада жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари профилактика инспекторлари зиммасига юклатилган вазифалар мақбуллаштирилади ва уларнинг ягона рўйхати тасдиқланади. Хусусан, профилактика инспекторларини уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга жалб қилиш ҳамда фаолиятига асоссиз аралашиш тақиқланади.

 

Ҳужжат «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 30.11.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум