Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Мамлакатнинг кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлиги қандай таъминланади

03.12.2018

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2018 йилдаги 968-сон қарори билан 2018–2021 йилларда ушбу соҳадаги халқаро ҳужжатларни бажариш юзасидан Миллий ҳаракатлар режаси тасдиқланди.

 

Қабул қилинган Режа Ўзбекистон атрофида минтақада барқарорлик ҳамда яқин қўшничиликни сақлаш принципларига асосланган хавфсизлик поясини ташкил қилиш, хорижда мамлакатнинг ижобий нуфузини янада мустаҳкамлаш, тегишли халқаро ҳужжатларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлашга қаратилган.

 

Режани амалга ошириш учун ишчи гуруҳнинг шахсий таркиби тасдиқланган. «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси масъул идора этиб тайинланган.

 

Режа 7 та йўналиш бўйича тадбирларни ўз ичига олади:

 

I. БМТ Хавфсизлик кенгашининг 1540-сон резолюциясини бажариш. Ушбу йўналиш доирасида Ўзбекистонни халқаро терроризмга қарши қуйидаги ҳужжатларга аъзо қилиш режалаштирилмоқда:

  • Урушда бўғувчи, заҳарли ёки бошқа шунга ўхшаш газлар ва бактериологик воситаларни қўллашни тақиқлаш тўғрисидаги баённомага (17.06.1925 йил, Женева);
  • 10.09.2010 йилдаги Халқаро фуқаролик авиациясига нисбатан ноқонуний ҳужжатларга қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияга.

 

II. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) билан тузилган Битимлар ва Шартномаларни бажариш. МАГАТЭ тадбирларида иштирок этиш, икки хил мақсадда қўлланиладиган товарлар ва технологияларнинг экспорт-импорти назоратини тартибга солган ҳолда уларнинг миллий рўйхатини ишлаб чиқиш ва бошқалар назарда тутилган.

 

III. Кимёвий, биологик (бактериологик) ва заҳарли қурол-яроғларни тақиқлаш бўйича конвенция талабларини бажариш. Ҳар йили Кимёвий қурол-яроғларни тақиқлаш бўйича ташкилотга эълонлар, ҳисоботлар ва маълумотларни тақдим этиш, унинг тадбирларида иштирок этиш ва бошқаларни тақозо этади.

 

IV. Кимёвий, биологик, радиация ва ядро материаллари таъсири хатарларини камайтириш бўйича талабларни бажариш. Тегишли лойиҳалар, кимёвий таҳдидларга муносабат билдириш бўйича «Жайрон» махсус тактик ўқув машғулоти ва бошқаларни ўтказиш кўзланган.

 

V. Вазирликлар ва идораларнинг моддий-техникавий базасини мустаҳкамлаш. Ушбу йўналишда Ўзбекистон-Тожикистон чегарасидаги чегара божхоналарини радиация назорати ускуналари билан таъминлаш, ФВВ олдинги сафидаги офицерларнинг моддий-техникавий базасини яхшилаш ва бошқалар режалаштирилмоқда.

 

VI. Кадрлар салоҳиятини ошириш. «Максам-Чирчиқ», «Аммофос-Максам», «Фарғонаазот», «Навоийазот» АЖ, «Қўнғирот сода заводи» УКда кўргазмали махсус тактик ўқув машғулотлари ўтказилади. Мақсад – кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар чиқарилиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда қутқарув машқларини бажариш.

 

VII. Кимёвий, биологик, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ташкилий-амалий тадбирлар. Қуйидаги конвенцияларга аъзо бўлишнинг мақсадга мувофиқлиги ўрганилади:

  • Минамата (Кумамото шаҳри, Япония, 10.10.2013 йил);
  • халқаро савдода айрим хавфли кимёвий моддалар ва пестицидларга нисбатан олдиндан асослантирилган розилик бериш тартиб-таомили тўғрисида (Роттердам шаҳри, Нидерландия, 10.09.1998 йил);
  • ядро аварияси тўғрисида тезкор хабар бериш тўғрисида.

 

Тадбирларни бажариш механизмлари ва муддатлари, шунингдек кутилаётган натижалар қайд этилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.11.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_