Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Соддалаштирилган ҚҚСга ўтганлар фойда солиғи бўйича қандай ҳисобот бериши керак Онлайн-НКТ чекида белгиланган товар: 2026 йилда сотувчилар учун нималар ўзгарди 2027 йилда ер солиғининг 90 фоизи кимларга қайтарилади Иссиқхона бизнеси учун янги имтиёзлар: Президентнинг ПҚ-371-сон қарори нималарни ўзгартирмоқда

Маъмурий қонунчилик янгиланади

12.05.2026

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 07.05.2026 йилдаги "Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ф-30-сон фармойиши қабул қилинди. 

 

Ҳужжат маъмурий қонунчилик нормаларини тизимлаштириш ва унификация қилиш, ҳуқуқбузарликлар таркибини қайта кўриб чиқиш ҳамда ижтимоий хавфлилик даражаси ва профилактик таъсирини ҳисобга олган ҳолда жазо тизимини такомиллаштиришни назарда тутади.

 

Муқобил жавобгарлик чораларини жорий этиш, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ваколатларини аниқлаштириш, шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг процессуал механизмларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратиш режалаштирилмоқда.

 

Бундан ташқари, жабрланувчиларга етказилган маънавий зарарни қоплаш механизмларини ривожлантириш ва қўшимча компенсация воситаларини жорий этиш кўзда тутилган.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг янги таҳририни тайёрлаш учун Идоралараро комиссия ва махсус ишчи гуруҳ тузилади. Адлия вазирлиги комиссиянинг ишчи органи этиб белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.05.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                  Лола Абдуазимова