Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Маънавий тарбияни баҳолаш учун илмий асосланган индикаторлар жорий этилади

13.01.2020

Рус тилида ўқиш

Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги «Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1059-сон қарорида белгиланган.

 

Концепцияни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири – аҳолининг фарзанд тарбияси бўйича билимларини, педагогик маданиятини ошириш, фуқароларни узлуксиз маънавий тарбиянинг жаҳон тажрибасида синовдан ўтган самарали педагогик технологиялари, усуллари ва амалга ошириш шакллари билан мунтазам таништириб бориш.

 

Концепциянинг мақсади - ёш авлодда мустақил ва бахтли ҳаёт учун зарур ижтимоий малака ҳамда фазилатларни ёшига мос, босқичма-босқич шакллантириш.

 

Маънавий-ахлоқий тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Ҳомиладорлик давридан бошланадиган ва 30 ёшга тўлгунига қадар давом эттириладиган узлуксиз маънавий тарбияни амалга оширишда ота-оналар, тарбиячилар, ўқитувчилар ва маҳалланинг ролини ошириш назарда тутилмоқда.

 

Концепция қуйидаги тўрт даврни қамраб олади:

  • I – оилаларда (ҳомила даври, бола туғилганидан 3 ёшгача бўлган давр);
  • II – мактабгача таълим 3-6 (7) ёшгача бўлган давр;
  • III – умумий ўрта таълим тизимида (7 (6)-10 ёш - бошланғич синф, 11-17 ёш - ўрта ва юқори синфлар);
  • IV – ўрта махсус касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари тизимида таълим олувчилар, шунингдек ишлаб чиқаришда фаолият кўрсатаётган ва банд бўлмаган ёшлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум