Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Маънавият ва маърифат маркази қайта тузилди

04.08.2017


Бу давлатимиз раҳбари сайтида жойлаштирилган  Президентнинг 28.07.2017 йилдаги ПҚ–3160-сон қарорида назарда тутилган.

 

Маънавият тарғибот маркази ҳамда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказини бирлаштириш йўли билан Республика Маънавият ва маърифат маркази қайта ташкил этилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Марказ Президентнинг 25.08.2006 йилдаги ПҚ–451-сон қарори билан иккита ташкилотга ажратилган эди.

 

Марказ зиммасига қуйидаги асосий вазифлар юклатилди:

 

  • амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг мазмун ва моҳиятини тарғибот ишларини тизимли ва изчил амалга ошириш, “Маърифат” тарғиботчилар жамиятини ташкил этиш;

 

  • дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиб бориш, терроризм, диний экстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси, “оммавий маданият”, наркобизнес ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш;

 

  • жамиятимизнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаётган ички таҳдидлар – эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик, оилавий қадриятлар ва ёшлар тарбиясига эътиборсизлик каби ҳолатларга барҳам беришга қаратилган комплекс тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

 

  • миллий ғояни юртимизда яшаётган барча миллат ва элатлар, ижтимоий тоифа вакиллари ўртасида кенг тарғиб этиш, бунёдкорлик руҳини ялпи ижтимоий ҳаракатга айлантириш, эртанги кунга ишонч туйғуларини кучайтириш;

 

  • тарғибот-ташвиқот ишларида аҳолининг ҳудудий, касбий ҳамда ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мутаносиб, мақсадли ва мазмунли ёндашувни жорий этиш;

 

  • маънавий-маърифий тарғибот ишлари самарадорлигининг илмий асосланган мониторингини таъминлашга қаратилган социологик тадқиқотлар ўтказишни мунтазам йўлга қўйиш;

 

  • ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ғоявий ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш;

 

  • маҳаллаларда уюшмаган ёшлар билан ишлаш, ушбу тоифани ижтимоий-иқтисодий фаоллаштиришда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

 

  • халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса, ёшларимиз ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

 

Ўрнатилишича, Президент Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг раиси ҳисобланади. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари тегишли равишда ҳудудий кенгашларга бошчилик қилади.

 

Марказ раҳбари унинг тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга ва мақоми, маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизматидан фойдаланиш шарт-шароитларига кўра – вазирга, Марказ раҳбарининг биринчи ўринбосари ва ўринбосари – тегишли равишда вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарига тенглаштирилади.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлигига Марказ ҳамда “Тафаккур” ва “Маънавий ҳаёт” журналлари таҳририятини жойлаштириш учун бино ажратиш бўйича таклиф киритиш топширилди.

 

Молия вазирлиги қарорни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатларни молиялаштириш учун зарур бўлган маблағларни 2017 йилда Ижтимоий соҳа бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида ажратади, 2018 йилдан бошлаб эса улар Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

 

Моҳина Мирзаева.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум