Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мансабдор шахсга бириктириладиган автомобиль қиймати белгиланди

06.05.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 29.04.2021 йилдаги «Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 258-сон қарор қабул қилинди.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари (кейинги ўринларда – Меъёрлар);
  • хизмат автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва улардан фойдаланиш меъёрлари.

 

2021 йил 1 августдан бошлаб хизмат автотранспорт воситалари:

  • республика давлат бошқаруви органларида ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига;
  • республика давлат бошқаруви органлари тизимидаги ташкилотларда ҳамда уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларида биринчи раҳбарларга шахсан бириктирилади.

 

Маълумот учун! Республика давлат бошқаруви органлари жумласига вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, шунингдек улар таркибида тузиладиган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган давлат бошқаруви тузилмалари киритилади.

 

2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги типи жорий этилади. 2021 йил 1 августдан бошлаб янги типдаги давлат рақами белгилари билан қайта рўйхатдан ўтказилмаган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли хизмат автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.

 

Хизмат автотранспорт воситаларини янгисига алмаштириш ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларга ўтказиб бериш мавжуд автотранспорт воситаларидан камида 5 йил фойдаланилганидан сўнг амалга оширилиши мумкин (фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган автотранспорт воситалари бундан мустасно). Хизмат автотранспорт воситалари фақат электрон аукцион савдолари орқали сотилади.

 

Меъёрларга мувофиқ вазирлик ва давлат қўмиталарида қуйидаги лавозимлардаги ходимларга бириктирилган хизмат автотранспорт воситалари қиймати қуйидаги миқдорлардан ошмаслиги лозим:

  • раҳбарларга – 2 000 БҲМ (490 млн сўм);
  • раҳбар ўринбосарларига – 1 500 БҲМ (367 млн 500 минг сўм);
  • навбатчига – 700 БҲМ (171 млн 500 минг сўм).

 

Шунингдек, белгиланишича, республика давлат бошқаруви органларида хизмат мақсадларида давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа автотранспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.04.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16