Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Марказий банк ликвидлилик танқислиги юзага келганда банкларни кредитлайди

06.01.2018

 

Марказий банк тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритилди. Тузатишлар 3.01.2018 йилдаги “Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан киритилмоқда.

 

Марказий банк ўзи белгилаган шартларда банкларга кредит беришга ҳақли.  Бундай кредитлар олтин, валюта бойликлари, давлат қарз мажбуриятлари, тижорат векселлари ва ҳоказолар таъминоти остида берилади.

 

Тузатишларга кўра, банкларда ликвидлилик танқислиги юзага келган, гаров активлари эса мавжуд бўлмаган ҳолларда Марказий банк банкларга қисқа муддатли таъминотсиз кредитлар беришга ҳақли. Бу ҳолатда кредитлаш тартиби ва шартларини Марказий банкнинг ўзи белгилайди ҳамда уларни ОАВда, шунингдек ўз расмий сайтида эълон килади.

 

Маълумот учун: Халқаро молиявий ҳисобот стандартларида қўлланиладиган терминологияга биноан ликвидлилик деганда депозитлардан маблағлар ечишни тўлаш ва тўлов муддати юзага келганда барча бошқа молиявий мажбуриятлар бўйича жавоб бериш учун етарли маблағлар мавжудлиги тушунилади.

 

Лидвидлилик коэффициентлари барча банклар учун мажбурий бўлган иқтисодий норматив сифатида Марказий банк томонидан белгиланади.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 5.01.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.

 

Валюталар курси

2018-01-16
  • USD:8146.38 (+7.38) сум
  • EUR:9965.47 (+177.51) сум
  • RUB:143.97 (+0.92) сум