Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Марказий банк томонидан «тартибга солиш қумдони»ни ташкил этиш тартиби тасдиқланди.

07.10.2022

Рус тилида ўқиш

Марказий банк бошқарувининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан молиявий хизматлар соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. (04.10.2022 й., рўйхат рақами. № 3391).

 

Низом молиявий операциялар, технологиялар ва хизматлар (кейинги ўринларда – молиявий хизматлар) соҳасидаги махсус ҳуқуқий режимни (кейинги ўринларда – «тартибга солиш қумдони») жорий этиш ва бекор қилиш, шунингдек мазкур режим доирасида фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.

 

Маълумот учун: тартибга солиш қумдони – амалдаги қонунчилик билан тартибга солинмаган янги технологияларни тажриба тариқасида синовдан ўтказиш учун жорий этиладиган алоҳида ҳуқуқий режим. Унга кўра алоҳида бир ҳудудда муайян муддатга бошқа ҳуқуқий тартиб таъсир қилмайдиган ҳуқуқий режим яратилади.

 

Ҳужжатга кўра “тартибга солиш қумдони”ни жорий этиш учун молиявий хизмат қуйидаги мезонлардан бирига мувофиқ бўлиши лозим:

  • молиявий хизматнинг республика молиявий хизматлар бозори учун янгилиги;
  • молиявий хизмат истеъмол хусусиятларининг мавжуд хизматларга нисбатан яхшиланганлиги;
  • молиявий хизматни кўрсатишга қонунчиликда чекловлар ёки ноаниқликларнинг мавжудлиги.

 

«Тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш ҳақида ариза янги молиявий хизматни жорий этаётган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан берилади (банклар, нобанк кредит ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, тўлов ташкилотлари, кредит бюролари, валюта биржалари).

 

Ариза берувчи юридик шахс қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • қайта ташкил этиш ва тугатиш жараёнида эмаслиги;
  • банкрот деб топилмаган ва унга нисбатан тўловга қобилиятсизлик бўйича иш қўзғатилмаган бўлиши;
  • бенефициар мулкдорларида, бошқарув органлари аъзоларида иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар ёки бошқарув тартибига қарши жиноятлар ёки жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролининг тарқатилишини молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлар учун тугалланмаган ёхуд олиб ташланмаган судланганлик ҳолатлари мавжуд бўлмаслиги;
  • бенефициар мулкдорлари, бошқарув органлари аъзолари имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва (ёки) бенефициар мулкдорнинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операцияларни ўтказишда ахборот тақдим этишни назарда тутмайдиган давлат ва ҳудуднинг резиденти бўлмаслиги, шундай давлат ва ҳудудда яшамаслиги ёки рўйхатдан ўтмаганлиги;
  • молиявий молиявий операцияларни амалга оширишга доир чекловлар қўлланилмаганлиги.

 

«Тартибга солиш қумдони»ни жорий этиш ҳақида ариза 40 иш кун ичида кўриб чиқилади, натижаси бўйича уни жорий этиш ёки жорий этишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.

 

Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим ундирилмайди.

 

Ариза билан бир вақтда қатор ҳужжатлар, шу жумладан вақтинчалик тартиб лойиҳаси илова қилиниши лозим. Лойиҳада қуйидагилар акс эттирилиши керак: 

  • синовдан ўтказиладиган молиявий хизматнинг, шунингдек тегишли бизнес-жараённинг тавсифи;
  • синовдан ўтказишнинг бошланиш ва тугаш саналари;
  • «тартибга солиш қумдони» иштирокчисига татбиқ этилмайдиган қонунчилик ҳужжатлари нормалари (мавжуд бўлганда);
  • «тартибга солиш қумдони» шартлари, «тартибга солиш қумдони” иштирокчисига нисбатан жорий этиладиган чекловлар рўйхати;
  • «тартибга солиш қумдони» жорий этилишининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиб-таомиллари ва мезонларини;
  • молиявий хизматни синовдан ўтказиш бекор қилинганда ёки муваффақиятсиз деб топилганда «тартибга солиш қумдони» иштирокчисининг кейинги ҳаракатлари (мижозларга хизмат кўрсатиш ёки шартномаларни бекор қилиш, маблағларни қайтариш тартиби ва бошқа шартлар);
  • мижозлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминловчи қоидалар;
  • жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга доир талаблар;
  •  молиявий хизматни синовдан ўтказиш жараёни ҳақида Марказий банкка ҳисобот тақдим этиш тартиби;
  • молиявий хизматни синовдан ўтказиш натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этиш муддати;
  • «тартибга солиш қумдони» доирасида Марказий банк билан ҳар қандай алоқа боғлаш усуллари;
  • молиявий хизматни жорий этиш ва қўллаш учун зарур бўлган бошқа ахборотлар.

 

“Тартибга солиш қумдони”нинг муддати Марказий банк томонидан белгиланадиган, уч йилдан ортиқ бўлмаган  даврни ўз ичига олади.

 

Шаффофликни таъминлаш мақсадида Марказий банк ўзининг расмий сайтида “тартибга солиш қумдони” рўйхатини юритади.

 

Хужжат Қонун хужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.10.2022 йилда кучга кирди. 

  

Cобир Нурбердиев.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16