Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Марказий банкда таркибий ўзгаришлар содир бўлди

12.01.2018

 

Президентнинг 9.01.2018 йилдаги ПФ-5296-сон  “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди.

 

Фармон билан Марказий банк (МБ) фаолиятининг 7 асосий йўналишлари белгиланди:

  • пул-кредит сиёсатини тубдан такомиллаштириш;
  • пул-кредит сиёсатини шакллантириш, қабул қилиш ва амалга ошириш услубларини такомиллаштириш мақсадида статистик, таҳлилий ва тадқиқот базасини ривожлантириш;
  • банк тизимини тартибга солиш ва назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш;
  • банк тизимини ривожлантириш, аҳолининг банк тизимига ишончли институционал шерик сифатида ишончини мустаҳкамлаш учун рақобат шароитларни яратиш;
  • тўлов тизимини янада ривожлантириш;
  • нобанк кредит ташкилотларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолияти устидан назоратни кучайтириш;
  • банк хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига молиявий очиқликни ва уларнинг саводхонлик даражасини ошириш.

 

МБ тизимида қатор ўзгаришлар содир бўлди (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

МБ ҳузурида ташкил этилади:

Тугатилади:


 

Банк назорати қўмитаси ва Кредит қўмитаси.

 

Уларнинг вазифалари: банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш, омонатчилар ва кредиторлар манфаатларини ҳимоя қилиш ва МБнинг пул-кредит операцияларини ўтказиш.

 

 

 

Республика банк кенгаши.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш департаменти негизида Банк хизматлари истемолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати.

Республика пул-кредит сиёсати комиссияси.

Муддати ўтказиб юборилган дебиторлик ва кредиторлик қарзларни қискартириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Республика комиссияси.

Марказий банк раиси ўринбосари - МБ ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги бош директори лавозими. Агентлик бош директори энди вазир ўринбосари мақомига тенглаштирилади.

МБ ҳузуридаги "Ўзбекистон Республикаси молия секторини ривожлантириш бўйича агентлиги" ДУК.

 

Вазирлар Маҳкамаси энди МБга мутасаддилик қилмайди, у Сенатга ҳисобдор ҳисобланади. МБ раиси ўринбосарига бундан буён Республика инкассация хизмати фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш юкланмайди. МБ ходимлари эндиликда тижорат банклари, хўжалик бошқарув органлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг кузатув кенгашлари таркибига киритилмайди.

 

МБнинг АТ “Халқ банки” ва “Микрокредитбанк” АТБ устав капиталидаги улушлари Молия вазирлигига берилади. Улар оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

 

МБнинг фаолият юритишини таъминловчи ўз идоравий бўйсунувидаги корхона ва ташкилотларнинг тузилмавий бўлинмалари МБ, шунингдек унинг ҳудудлар ва пойтахтдаги  ҳудуди ва биноларида бепул жойлаштирилади.

 

Банклар профилга оид бўлмаган активларни харид қилишни тўхтатади

 

Банкрот деб эълон қилинган ёки кредит бўйича узилмаган қарздорлиги мавжуд корхоналарни тижорат банкларига сотиш тўхтатилади. Эслатиб ўтамиз, банкрот бўлган корхоналарни банкларга сотиш тартиби 2008 йилнинг охиридан бошлаб амал қилган.

 

Бундан ташқари, банкларга бошқарув компаниялари, инвестицион компания ва фондлар, шунингдек банк фаолиятига хос бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар устав фондларида иштирок этиш тақиқланади.

 

Маълумот учун: “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунлар янги таҳрирлари лойиҳалари 2018 йил 1 сентябгача ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 10.01.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

 

 

Ленара Хикматова.

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум