Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Махсус инспекция биоресурсларнинг йўқолиб кетишига қарши курашади

23.06.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 9.06.2017 йилдаги 370-сон “Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг “Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарорини ижро этиш мақсадида қабул қилинди.

 

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ташкил этилди.

 

Қуйидагилар Биоинспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

 

  • биоресурслар соҳасида муҳофаза қилишни амалга ошириш;

 

  • турларнинг хилма-хиллиги мавжуд бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш;

 

  • ўсимлик ва ҳайвонлар дунёсига доир атроф табиий-муҳит мониторингини олиб бориш;

 

  • ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари давлат кадастрларини юритиш.

 

Қуйидагилар Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг мансабдор шахслари ҳисобланади:

 

  • бошлиқ ва унинг ўринбосари;
  • бўлим бошлиқлари;
  • бош ва етакчи мутахассислар;
  • ҳудудий инспекция бошлиқлари.

 

Биоинспекциянинг текшириш ўтказишга киритиш тўғрисидаги махсус гувоҳномага эга бўлган мансабдор шахслари ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан ноқонуний фойдаланилишини аниқлаш учун, тадбиркорлик субъектлари томонидан улар фаолиятини тартибга солувчи қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлари ижро этилишини назорат қилмасдан, ўсимликларнинг униб чиқиши ва ҳайвонларнинг яшаш муҳитига тўсқинликсиз кириш ҳуқуқига эга.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Моҳина Мирзаева.

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум