Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистондан ташқаридаги уй-жойни реализация қилишга қандай солиқ солинади«ҚҚС бўйича қора рўйхат»: контрагентларингизни текширингМаъмурий харажатларни қандай шакллантириш мумкин

МЧЖ тўғрисидаги Қонун янгиланди

23.04.2026

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 21.04.2026 йилдаги «Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги янги ЎРҚ-1137-сон Қонун имзоланди.

 

Янгиликлардан бири – МЧЖда кузатув кенгашининг (КК) ваколатларини белгилаш ва унинг аъзоларини сайлаш тартибидир. Шунингдек, КК томонидан масофавий овоз бериш (сўров ўтказиш) йўли билан қарорлар қабул қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда.

 

Бундан ташқари, янги Қонунда кузатув кенгаши аъзолари, яккабошчилик асосидаги ва коллегиал ижро этувчи органнинг фидуциар мажбуриятлари келтирилган.

 

Иштирокчилар томонидан ҳисса тўлиқ ҳажмда киритилмаган тақдирда, уларни МЧЖдан суд тартибида чиқаришга рухсат берилади.

 

Шунингдек, МЧЖнинг хоҳишига кўра, устав фондининг ҳисоби шартнома асосида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ўтказилиши мумкин.

 

Шу билан бирга, Қонунда қуйидагилар белгиланган:

  • миноритар иштирокчилар томонидан қўмиталар ташкил этиш ва аудиторлик текширувларини ўтказиш қоидалари;
  • аффилланган шахслар фаолияти ва улар билан тузиладиган битимлар тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 22.07.2026 йилдан кучга киради.

Лола Абдуазимова