Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Меҳмонхоналар ва туташ инфратузилмани қуриш учун - $200 миқдорида кредит маблағлари

07.02.2018

 

Президентнинг 3.02.2018 йилдаги ПФ-5326-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларини имтиёзли кредитлаш  назарда тутилган.

 

Мазкур муассаса меҳмонхоналарни, туташ йўл, муҳандислик ва коммуникация инфратузилмаларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун 200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиясини очади.

 

Тадбиркорлик субъектлари ушбу маблағлар ҳисобидан тижорат банкларидан кредит олишлари мумкин. Қуйидаги шартлар таклиф этилади:

  • кредит муддати – 15 йил, 5 йил имтиёзли давр билан;
  • белгиланган мақсади - меҳмонхоналарни, туташ йўл, муҳандислик ва коммуникация инфратузилмалар учун импорт асбоб-ускуналар харид қилиш;
  • мақсадли кредит линияси маблағлари ҳисобидан битта мижозга ажратиладиган кредит ҳажми лойиҳа суммасининг 50%идан ошмаслиги керак. Бунда битта инвестиция лойиҳаси доирасида битта қарз олувчига кредитнинг энг юқори суммаси – 10 млн АҚШ доллари;
  • кредит инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг иқтисодий ва молиявий мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги банкнинг ижобий қарори асосида тақдим этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, Фармон билан туроператорларнинг тематик хиёбонлар ва жойлаштириш воситалари учун, шунингдек ўз ҳудудида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини (Wi-Fi) ўрнатганлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари жорий этилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 6.02.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-21
  • USD:12687.70 (+0.00) сум
  • EUR:13790.26 (+0.00) сум
  • RUB:140.03 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 21 май№ 21