Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Меҳмонхоналарда яшовчиларни автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олиш жорий этилмоқда

23.03.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 15.03.2017 йилдаги 137-сон “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори тасдиқланди.

У қуйидагиларни ўз ичига олган:

  • Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси: шакллантириш ва сарфлаш тартиби

 

Биринчи низом Жамғармани шакллантириш манбаларини ҳамда маблағлар сарфланиши мумкин бўлган асосий мақсадларни белгилаб берди (қуйидаги  жадвалга қаранг).

 

Жамғармани шакллантириш манбалари

Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланиши мумкин

 

жойлаштириш воситалари томонидан ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимдан тушумлар;

 

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари;

 

хайр-эҳсон қилувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;

 

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини депозитларга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар бўйича тушумлар;

 

туристик (меҳмонхона) йиғим ўз вақтида тўланмаганлиги учун ундирилган пеня;

 

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

туризм соҳасидаги мақсадли дастурларни молиялаштириш;

 

туризм инфратузилмаси объектларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш;

 

туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан соҳавий хорижий ўқув марказларида ва таълим муассасаларида стажировкалардан ўтиш;

 

Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини чет эл туризм бозорларида тарғибот қилиш бўйича ташкилий ва реклама-ахборот тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан маҳаллий ва хорижий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида мақсадли рекламалар, мақолалар ва бошқа материалларни жойлаштириш;

 

хорижий туризм ярмаркаларида, кўргазмаларда, лойиҳалар ва дастурларда қатнашиш;

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон Туристик Ташкилоти (ЮНВТО)га аъзолик бадаллари тўлаш;

 

Қўмита, шу жумладан унинг ҳудудий бошқармалари ва "Ипак йўли офиси" УК фаолиятини молиялаштириш, вакиллик харажатлари ва совғалар харид қилиш;

 

Қўмита томонидан давлат унитар корхоналарининг устав жамғармаларини шакллантириш ҳамда тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида уларнинг уставларига мувофиқ улар томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) учун тўлов;

 

Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида туризм тармоғини ривожлантириш учун жалб этилган кредитларни ва улар бўйича фоизларни қайтариш.

 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси кўрсатилган маблағларни тасарруф этувчи ҳисобланади. Улардан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинчалик фойдаланиш учун миллий ва хорижий валютада жамғариб бориладиган махсус ҳисоб рақамида қолади.

 

Меҳмонхона йиғими: тўлаш ва ҳисобга олиш тартиби

 

Туристик (меҳмонхона) йиғим тушумини назорат қилиш учун меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларида (меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа меҳмонхона хизматлари - вақтинча яшаш хизматлари кўрсатувчи объектлар) яшовчиларни ҳисобга олишнинг махсус автоматлаштирилган электрон дастури қўлланилади.

 

Туристик йиғим хорижий фуқаролар ва Ўзбекистонда доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахслардан ундирилади.  Унинг миқдори жойлаштириш воситаларида яшаган ҳар бир кун учун 2 АҚШ долларига эквивалент. Бунда йиғим меҳмонхона хизматлари учун ҳақ тўланган валютада (АҚШ доллари, евро ва сўм) тўланади. Бироқ давлат ва бюджет ташкилотлари томонидан яшаш бўйича хизматларга тўлов улар таклиф қилган шахслар учун амалга оширилганда, йиғим Марказий банкнинг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада тўланади.

 

Жойлаштириш воситалари:

  • фақат туристик (меҳмонхона) йиғимни ундиришдан тушадиган тушумни жамлаш учун фойдаланиладиган, хорижий ва миллий валютадаги махсус ҳисоб рақамларни ваколатли банкларда очишга;
  • меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун туроператорлик ва бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузиш чоғида ваколатли банкларда очилган ва ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимдан тушадиган тушумлар ўтказиладиган миллий ва хорижий валютадаги махсус ҳисоб рақамларни шартнома реквизитларида алоҳида кўрсатишга;
  • меҳмонхона хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларга тўлов учун ҳисоб (инвойс, квитанция, ҳисоб-фактура), ҳамда меҳмонхона хизматлари қиймати ва яшаган кунлари учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг умумий миқдорини кўрсатган ҳолда меҳмонхона хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактура, бажарилган ишлар ва/ёки кўрсатилган хизматлар далолатномаси) беришга;
  • туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, жойлаштириш воситаларида яшовчи жисмоний шахсларнинг сонини, уларнинг яшаш кунлари сонини, ҳамда хорижий ва миллий валютадаги миқдори ҳисобини юритишга;
  • жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастурини қўллаган ҳолда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, амалда яшаётган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Қўмитага ўз вақтида тақдим қилишга;
  • Қўмитага тақдим қилинган маълумотларга мувофиқ, ўтган ой мобайнида уларга тушган хорижий ва миллий валютадаги туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини, шу жумладан вақтинча яшаш муддатлари кейинги ойга ўтадиган жисмоний шахслар бўйича ўтган ойдаги амалдаги яшаш кунлари учун тўлиқ ҳажмда Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ҳар ой жорий ойнинг 5-санасигача ўтказилишини таъминлашга мажбурдирлар.

 

Мажбуриятларни тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун масъулият жойлаштириш воситаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади. Туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари кечиктирилган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган миқдорининг 0,05%и, бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 %идан кўп бўлмаган миқдорда, миллий валютада пеня тўлайдилар.

 

Жойлаштириш воситалари ундирадиган ва уларнинг махсус ҳисоб рақамига тушган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори жойлаштириш воситасининг тушуми (фойдаси) ҳисобланмайди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни ва у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан яқин кунларда «Ўзбекистон Республикаси Қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ, 
экспертимиз

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16