Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини қандай ўзгартириш мумкинАгар ҚҚС ҳисоб-китобида тизимли хатолар чиқса, нима қилиш керак

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси ташкил этилди

25.08.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 23.08.2021 йилдаги “Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-5227-сон қарор имзоланди.

 

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасида халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ малакали кадрларни тайёрлаш, иқтисодиёт тармоқларининг олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, соҳага оид муаммоларни илмий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этиш мақсадида ташкил этилди.

 

Унинг асосий вазифалари:

  • замонавий инновацион ва илмий-педагогик технологияларни, фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини қўллаган ҳолда, меҳнат ва ижтимоий муносабатлар соҳасида талаб юқори бўлган касблар, йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича малакали кадрларни тайёрлаш;
  • ўқув-методик адабиётларни яратиш, фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш;
  • янги таълим дастурларини ҳамда ўқитишнинг инновацион шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
  • истиқболли битирувчиларни хорижий олий таълим ташкилотларига ва илмий-тадқиқот марказларига тегишлича бакалавриат, магистратура ҳамда докторантурада ўқишга юбориш;
  • Академиянинг фаолият йўналишлари бўйича шартнома асосида хизматлар кўрсатиш.

 

Академия нодавлат таълим ташкилоти ҳисобланади, таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси Васийлик кенгашининг таркиби;
  • Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия таркиби.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси (муассис) қуйидагилар бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

  • Академиянинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш;
  • Академияни замонавий лаборатория ускуналари, ўқув ва илмий адабиётлар, мебель, компьютер техникаси билан таъминлаш ҳамда ўқув жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
  • Академияни танлов асосида малакали профессор-ўқитувчилар билан тўлдириш;
  • ҳар йили 20 нафардан кам бўлмаган, Академияга кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларнинг фарзандларини бепул (муассис гранти асосида) ўқишга қабул қилиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.