Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

“МЭИ” МТУ филиали энергетика тармоғи учун кадрлар тайёрлайди

07.06.2019

Рус тилида ўқиш

Тошкент шаҳрида “МЭИ” миллий тадқиқот университети” Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали ташкил этилмоқда. Президентнинг 4.06.2019 йилдаги қарори иловаларсиз ЎзАда эълон қилинган.

 

Қуйидагилар Филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:

  • мамлакатимиз энергетика тармоғи учун таълим дастурлари ва олий таълим сифатига қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқ юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш;
  • замонавий таълим дастурлари ва ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини, илм-фан ва техниканинг энг сўнгги ютуқларини татбиқ этиш, ўқув-педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш;
  • энергетика, электротехника, иссиқлик техникаси соҳасида фундаментал, амалий илмий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш, электр жиҳозлари ва тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, электр энергетикаси тизимларининг тежамкорлиги, ишончлилиги ва барқарорлигини оширишга йўналтирилган инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • илм-фан ва таълим сифатини, узлуксизлиги ва узвийлигини ошириш, жаҳон таълими ва илмий ҳамжамиятига мақсадли интеграциялашув орқали мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, таълим, илмий-тадқиқот ва саноат ишлаб чиқариш фаолиятининг узвий интеграцияси учун шарт-шароитлар яратиш;
  • таълим ва илмий-техник соҳаларда хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари билан узоқ муддатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
  • шартнома асосида энергетика тармоғи ташкилотларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ва келишилган ҳолда талаб юқори бўлган бакалавриат таълими йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш.

 

Филиал кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ва келишилган ҳолда бакалавриат таълимининг асосий йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан, илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади.

 

Дастлаб таълим рус тилида, кейинчалик бошқа тилларда ҳам амалга оширилади. Ўқув жараёни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва таълим дастурлари асосида Россия Федерациясининг федерал таълим стандартларига мувофиқ бўлади.

 

ОТМ биринчи талабаларни 2019/2020 ўқув йилида қабул қилади. Филиалга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.

 

Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган Университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.

 

Талабалар давлат грантлари ҳисобидан ва тўлов-контракт асосида таълим оладилар. Давлат грантлари бўйича таълим олувчилар сони филиалга ўқишга қабул қилинадиган талабалар умумий сонининг 30%идан ортиқ бўлмаган миқдорда бўлади.

 

Давлат гранти асосида таълим олган битирувчилар Васийлик кенгаши томонидан беш йилдан кам бўлмаган муддатга мажбурий ишлаб бериш учун республика энергетика тармоғи ташкилотларига тақсимланади.

 

Филиал Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Қорақамиш-3 манзилида жойлаштирилади.

 

Олег Гаевой.


Валюталар курси

2024-04-17
  • USD:12671.84 (+0.00) сум
  • EUR:13468.90 (+0.00) сум
  • RUB:134.64 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16