Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Металл чиқиндиларини қабул қилиш тартиби белгиланди

12.06.2018

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 6.06.2018 йилдаги 425-сон қарори билан Рангли ва қора металлар парчалари, чиқиндилари билан ишлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 


 

Таҳририятдан: мазкур ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан «ЎзР қонун ҳужжатлари» АҚТга жамланган. Намойиш версиясини бу ерда кўчириб олишингиз мумкин (32,1 МБ). 


 

Эслатиб ўтамиз, қора металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш) билан фақат «Ўзметкомбинат» АЖ, рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш билан эса фақат «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ шуғулланади.

 

Келгуси йил учун республика ичида металл парчаларини тайёрлаш кўрсаткичлари Иқтисодиёт вазирлиги томонидан «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ билан ҳамкорликда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг таклифларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Қора металларнинг парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш баланси ҳар йили Президентнинг қарори билан, рангли металларнинг парчалари ва чиқиндиларининг ҳосил бўлиши баланси эса Иқтисодиёт вазирлиги ҳайъати томонидан тасдиқланади.

 

Юридик шахслардан металл парчаларини қабул қилиш тузилган шартномаларга асосан тайёрловчининг махсус қабул қилиш шохобчаларида амалга оширилади. Нетто оғирлиги, яъни брутто оғирлиги ва қабул қилинаётган ҳар бир туркум бўйича транспорт воситаси, идиш оғирлиги ва ифлосланганлиги ўртасидаги фарқ аниқланади. Парчаларнинг ҳар бир туркумига қабул қилиш-топшириш далолатномаси – ҳар бир варағи рақамланган, ҳисобга олиш дафтарида қайд этилган қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат мажбурий тартибда тузилади. Унинг асосида топширувчилар билан ўзаро ҳисоб-китоблар, олинган шартномавий мажбуриятларнинг бажарилиши мониторинги амалга оширилади.

 

Аҳолидан металл парчалари махсус қабул қилиш шохобчаларида қабул қилинади. У ерда қабул қилиш шартлари ва нархлари, шунингдек қабул қилиниши рухсат этилган металл парчалари турлари рўйхати (жами 85 турдаги маиший буюмлар – таҳр.) осиб қўйилади. Бунда ҳам ҳар бир туркумга 2 нусхада қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади (биттаси металл парчаларини топшираётган шахсга берилади, иккинчиси тайёрловчида қолади), унинг асосида ҳисоб-китоб амалга оширилади. 

 

Жисмоний шахслардан рангли ва қора металларнинг электр техникаси (кучланиш кабеллари, электр узатиш ва алоқа тармоқларининг ҳаво линиялари), саноат (қиринди, шлак, катализаторлар), ҳарбий аҳамиятга эга бўлган парча ва чиқиндиларини, шунингдек темир йўл, ҳаракатдаги таркиблар ва авиация транспорти қисмларини сотиб олиш тақиқланади.

 

16 ёшга тўлмаган шахслардан металл парчаларини қабул қилишга йўл қўйилмайди, 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахсда қонуний вакилларининг (ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг – таҳр.) уларнинг паспортига оид маълумотлар ва яшаш манзиллари кўрсатилган ёзма розилиги мавжуд бўлган ҳолат бундан мустасно.

 

Металл парчалари эркин (шартномавий) нархларда қабул қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-08-14
  • USD:7790.20 (+7.15) сум
  • EUR:8888.62 (--114.03) сум
  • RUB:115.07 (--7.89) сум