Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар учун касса операциялари қоидалари ўзгарди

15.09.2015

Марказий банк Бошқарувининг қарори (Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 9 сентябрда 1719-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Аниқлаштирилишича, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар (кейинги ўринларда – нобанк кредит ташкилотлари) асосий ҳисобварағи очилган банк кассасига ЭКИҲнинг 20 баробари миқдоригача бўлган нақд пулларни мустақил топширишлари мумкин (АВ томонидан 2008 йил 27 июнда 1831-сон билан рўйхатдан ўтказилган Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир Йўриқноманинг (янги таҳрирда) 364-бандига мувофиқ).

 

Эндиликда нобанк кредит ташкилоти кассири нақд пулларни бош бухгалтер (агар бухгалтер мавжуд бўлса) томонидан имзоланган кирим касса ордерлари бўйича қабул қилади. Нақд пуллар қабул қилинганда бош бухгалтер (агар бухгалтер мавжуд бўлса) ва кассир томонидан имзоланган, кассир муҳри қўйилган ёки касса аппаратининг изи туширилган квитанция берилади. Илгари назарда тутилишича, нобанк кредит ташкилоти кассири нақд пулларни нобанк кредит ташкилоти раҳбари, бош бухгалтери (агар бухгалтер мавжуд бўлса) томонидан имзоланган нақд пулни кирим қилиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар илова қилинган кирим касса ордерлари бўйича қабул қилинарди. Нақд пуллар қабул қилинганда нобанк кредит ташкилоти раҳбари, бош бухгалтери (агар бухгалтер мавжуд бўлса) томонидан имзоланган, кассир муҳри (штампи) қўйилган ёки касса аппаратининг изи туширилган квитанция бериларди.

 

Аввалгидек, нақд пулларни қабул қилишда нобанк кредит ташкилотларининг кассирлари банкнотларнинг тўловга яроқлилик белгиларини аниқлашлари шарт. Аниқлаштирилишича, ҳақиқийлиги шубҳалантирмайдиган ва улар қийматини белгилайдиган сўзлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири, серияси ва рақамлари тўлиқ сақланган банкнотлар, улар умумий ўлчамининг 55 фоизи мавжуд бўлса, тўловга яроқли ҳисобланади. Илгари атайлаб бузиш изларининг йўқлиги ҳам банкнотларнинг тўловга яроқлилик белгиси саналарди.

 

Бундан ташқари, нобанк кредит ташкилотларининг касса хоналарини техник жиҳатдан мустаҳкамлаш ва қўриқлаш-ёнғиндан огоҳ этиш воситалари билан жиҳозлаш бўйича талаблар аниқлаштирилди.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган. 

 

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 14 сентябрдаги 36-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16