Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Хусусий мактабда болалар оромгоҳи хизматларига ҚҚС ва фойда солиғи солинадимиКорхонани қайта рўйхатдан ўтказишдан олдин нималарга эътибор бериш лозимИжтимоий солиқнинг қайтарилишини ҳисобга олиш ва ҳисоботда акс эттириш тартибиИжтимоий солиқни тўлашда кўзда тутилган имтиёзларСолиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик

МИЗ ва КСЗ муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминланади

08.06.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 06.06.2022 йилдаги “Ҳудудларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш ва уларни муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-271-сон қарори қабул қилинди.

 

Юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун саноат майдонларини ташкил қилиш  учун 2022 йилда махсус иқтисодий зоналарни ташқи муҳандислик- коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирларининг манзилли дастури тасдиқланди.

 

Мазкур дастур билан белгиланишича, бош режа лойиҳаларини ишлаб чиқиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда ҳудудлардаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Бунда бош режаларни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ташкилоти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади. Объектларни молиялаштириш эса КСЗнинг бош режалари ишлаб чиқилгандан сўнг таъминотчи ташкилотлар томонидан берилган техник шартлар асосида амалга оширилади.

 

Шунингдек, қабул қилинган қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022 йилда МИЗ, КСЗ, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирлари йиғма параметрлари;
  • қуйидагилар:
    • 2022 йилда кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирларининг манзилли дастури;
    • 2022 йилда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирларининг манзилли дастури;
    • 2022 йилда тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирларининг манзилли дастури.

 

Бундан ташқари, ҳужжат билан 2022 йилда ҳудудларда 363,29 га қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда 104 та янги КСЗни ташкил қилиш назарда тутилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.