Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Молиявий хизматлар кўрсатишга қўйиладиган талаблар тасдиқланди

10.09.2022

Рус тилида ўқиш

Марказий банк бошқарувининг 06.09.2022 йилдаги 3384-сон қарори билан Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микромолия ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомга асосан кредит бериш шартлари, унинг миқдори, муддатлари, уни тўлаш ва унинг тўлиқ қийматини ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ бўлиши ҳамда хизматлар кўрсатиш жойларида (кредит бериш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш жойларида, ахборот стендларида), шу жумладан кредит ташкилотининг расмий сайтига жойлаштирилиши керак.

 

Ахборот қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • ташкилотнинг номи, унинг жойлашган ери, алоқа телефонлари, микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига ёки ломбардлар реестрига ўзи ҳақидаги маълумотлар киритилганлиги тўғрисидаги ахборот;
  • кредит олиш учун қарз олувчига қўйиладиган талаблар;
  • кредит олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва кредит бериш тўғрисида ёки кредит беришни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш муддатлари;
  • кредитнинг турлари;
  • кредитнинг суммалари ва уни қайтариш муддатлари;
  • фоиз ставкалари  – йиллик фоизларда, ўзгарувчан фоиз ставкалари қўлланилганда эса уларни аниқлаш тартиби ва бошқалар.

 

Низом кредит ташкилотининг истеъмолчи билан ўзаро муносабатларни, шу жумладан муддати ўтган қарздорлик юзага келганда, шунингдек истеъмолчиларнинг шикоятларини кўриб чиқишда ўзаро муносабатларни амалга ошириш тартибини белгилайди.

 

Кредит ташкилотининг молиявий хизматлари кредит ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома, шу жумладан оммавий оферта шартномаси асосида кўрсатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.12.2022 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум