Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

МТТдаги инклюзив гуруҳларда қандай таълим берилади

17.08.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 11.08.2021 йилдаги “Реабилитация марказига эга бўлган давлат ихтисослаштирилган кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 510-сон қарори қабул қилинди.

 

Хусусан, Умумий турдаги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисидаги низом (13.05.2019 йилдаги 391-сон ВМҚ билан тасдиқланган) қуйидагилар билан тўлдирилди:

  • ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган тарбияланувчилар билан ишлаш технологиялари, усуллари ва шакллари уларнинг психофизик ривожланиш хусусиятлари, ўзига хос имкониятлари ва соғлиғи ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, педагог ва тиббий ходимлар томонидан белгиланади ҳамда мактабгача таълим ташкилотининг Педагогик кенгаши билан келишилади;
  • ҳар бир ёш гуруҳидаги машғулотлар, ўйинларнинг ҳар йилги сони, давом этадиган даври ва изчиллиги МТТнинг ўқув режасида белгиланади;
  • МТТдаги инклюзив гуруҳларга қабул қилиш учун ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган болалар қўшимча равишда тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг белгиланган тартибда берилган хулосаси тақдим этилади;
  • жорий ўқув йили давомида 7 ёшга тўлган тарбияланувчилар мазкур ўқув йилининг сўнггига қадар МТТда қолади.

 

Бундан ташқари, Низом МТТда дефектолог фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги янги боб билан тўлдирилди. Умумий турдаги мактабгача таълим ташкилотида ривожланишида жисмоний ёки психик нуқсонлари бўлган, шу жумладан нутқида нуқсони бўлган тарбияланувчилар билан коррекцион-педагогик машғулотларни ўтказиш учун дефектолог штат бирлиги киритилади.

 

Шу билан бир қаторда, 12-боб “Болаларни мактабгача таълим ташкилотида парваришлаш, овқатлантириш ва уларга қараб туриш учун ота-оналар тўлови”га ўзгартиришлар киритилди. Энди тўлов ота-оналар ва МТТ ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум