Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ижро ҳужжатлари бўйича иш ҳақидан ундирувларни қандай ушлаб қолиш керакХалқаро битимларнинг 14-моддаси «Мустақил шахсий хизматлар»ни қандай қўллаш мумкин2026 йил апрелдан қандай ўзгартиришлар кучга кирадиСолиқ тўловчи «манфий ЭҲФ»га қандай ариза бериши керак

Муддатли ҳарбий хизматчилар қандай имтиёзларга эга бўладилар

10.04.2026

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.2026 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташ нуфузи ва жозибадорлигини ошириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-134-сон қарори қабул қилинди.

 

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида:

  • аскарларга олий таълим ташкилотлари бакалавриатининг масофавий таълим шаклига абитуриент сифатида рўйхатдан ўтиш, кириш имтиҳонларида иштирок этиш ва натижасига кўра ўқишга киришга рухсат берилади. Бунда олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган аскарларга қонунчиликда белгиланган тартибда имтиёзли таълим кредити ажратилади;
  • улар олий таълим ташкилотларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув марказларида ўқиган талабаларга тенглаштирилади ва ўқишни тамомлагандан сўнг уларга белгиланган тартибда «заҳирадаги лейтенант» ҳарбий унвони берилади;
  • муддатли ҳарбий хизматни намунали ўтаган, республика ва халқаро спорт мусобақаларида ёки фан олимпиадаларида 1-ўринни қўлга киритган аскарлар орасидан 100 нафари танлов асосида сараланиб, олий ҳарбий ва олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига тест синовларисиз ёки якка тартибдаги якуний суҳбатсиз белгиланган йиллик квота доирасида тўғридан-тўғри ўқишга қабул қилинади;
  • Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурларига киритилган спорт турлари бўйича республика ҳамда халқаро мусобақаларда 1-ўринни қўлга киритган аскарлар Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига (мос йўналишларга) кириш синовларисиз давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

 

Ҳарбий қисмларда касбга ўқитиш бўйича гуруҳлар шакллантирилади ҳамда аскарларни камида битта касбга ўқитиш бўйича олти ойгача бўлган муддатда ўқув курслари ташкил этилади. Бунда ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган аскарларга давлат намунасидаги сертификат берилади.

 

2027 йил 1 апрелдан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшларга давлат органлари ва ташкилотларига ишга киришда тест синовлари натижаларига кўра ўзлари тўплаган баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.

 

2026 йил 1 майдан бошлаб аскарларни касбга ўқитишга жалб этилган педагогларга машғулотларни ўтказганлик учун соатбай асосида иш ҳақи тўланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.04.2026 йил кучга кирди.

Лола Абдуазимова