Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мудофаа саноатини ривожлантириш учун махсус Жамғарма ташкил этилди

22.02.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 йилдаги 118-сон қарори билан Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Жамғарма Мудофаа саноати давлат қўмитасида (бундан кейин – Қўмита) юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда тузилмоқда. Унинг барча маблағлари Қўмитанинг МБ бўлинмаларида очиладиган банк ҳисобрақамларида жамланади. Жамғарма маблағлари:

  • мудофаа саноати комплексининг салоҳиятини ривожлантириш ва ошириш бўйича лойиҳаларни, шунингдек қурол-яроғ, ҳарбий техникани ишлаб чиқиш ҳамда модернизациялаш тадбирларини молиялаштиришга;
  • мудофаа саноати соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга оширишга;
  • Қўмита кадрларини, жумладан, хорижий таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларига;
  • семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, тренинглар, Қўмитанинг бошқа тадбирларини ўтказишга йўналтирилади.

 

Жамғарманинг Қўмита раиси раҳбарлик қиладиган Кенгаши маблағлардан фойдаланиш учун устувор йўналишларни белгилайди. У Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказиш учун Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини ҳам тасдиқлайди.

 

Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

 

1 Давлат бюджетининг мудофаа-саноат комплексини ривожлантиришга ажратиладиган маблағлари;

 

2 – Қўмитага тўланадиган воситачилик ҳақи, жумладан:

 

а) тузилган импорт контракт (воситачилик шартномаси) қийматининг 1%и:

  • қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника етказиб бериш, ҳарбий-техник хизматлар кўрсатиш бўйича;
  • мудофаа саноати комплекси корхоналари ишлаб чиқарган ҳарбий ва икки хил мақсадда ишлатиладиган маҳсулотларни сотиш бўйича;

 

б) бўшайдиган ҳарбий-техник мулкни ташқи бозорга сотиш бўйича тузилган контракт қийматининг 30%и;

 

3 – Қўмита томонидан тегишли фаолият соҳаларини лицензиялашдан тушадиган маблағларнинг 100%и, шу жумладан қайд этилган мақсадлар учун вазирлик ва идораларнинг харажатлар сметаларида назарда тутилган бюджет маблағлари;

 

4 – Қўмита таркибига кирадиган ташкилотларнинг ажратмалари;

 

5 – шартнома (контракт) мажбуриятларини бузганлиги учун юридик шахслардан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар миқдорининг 100%и;

 

6 – Жамғарма бўш маблағларини ликвидли молия воситаларида (депозитлар, қимматли қоғозлар, облигациялар ва бошқалар) вақтинча жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

 

7 – тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Бунда Жамғарманинг 25%дан ортиқ бўлмаган маблағлари Қўмита ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 17.02.2018 йилдан кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Ленара Хикматова.



 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум