Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот билан тақдирлаш тартиби белгиланди

09.11.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 676-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти билан математика соҳасида фундаментал ва амалий илмий изланишлар натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимлар (шу жумладан, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар) якка тартибда тақдирланади.

 

Қарорда алоҳида банд билан Ўзбекистон Президентининг Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Низомга мувофиқ мукофот икки йилда бир марта Президент томонидан Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг (кейинги ўринларда - Кенгаш) таклифига кўра учта йўналиш: фундаментал соҳадаги тадқиқот, ёшлар ўртасидаги тадқиқот ва иқтисодиётнинг реал секторидаги муаммонинг ечимини таъминлаган тадқиқот бўйича берилади.

 

Мукофот билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича таклифлар Ўзбекистон математика жамияти томонидан ўтказиладиган доимий кузатувлар асосида шакллантирилади ва Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этилади. Вазирлик Математика жамиятининг таклифлари асосида номзодлар бўйича тавсияномаларни тайёрлайди ва Кенгашга кўриб чиқиш учун киритади.

 

Математика соҳасидаги ютуқларни аниқлаш ва мукофот билан тақдирланадиган номзодларнинг дастлабки рўйхатини тайёрлаш учун Математика жамиятида доимий асосда фаолият олиб борувчи номзодлар бўйича таклифларни тайёрлаш қўмитаси тузилади.

 

Қўмита Математика жамиятига аъзо бўлган экспертлардан иборат таркибда тузилади ва умумий йиғилиш қарори билан тасдиқланади. Шунингдек Қўмита раиси, унинг ўринбосари ва котиби тайинланади. Қўмита таркибига Математика жамияти аъзоси бўлган математика соҳасидаги етакчи хорижий мутахассислар жалб этилиши мумкин.

 

Кузатув натижаларига кўра аниқланган тегишли илмий ютуқлар бўйича Қўмита аъзолари томонидан эксперт баҳолаш асосида хулосалар тайёрланади.

 

Мукофот билан тақдирлаш учун номзодлар рўйхати Математика жамиятининг умумий йиғилиши баённомаси билан тасдиқланади.

 

Математика жамияти белгиланган муддатларда мукофот билан тақдирлаш учун номзодларга оид таклифларни тасдиқланган ҳужжатлар билан бирга Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этади. Вазирлик номзодлар бўйича барча зарур ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, келишилган ҳолда мукофот билан тақдирлаш учун номзодлар бўйича тавсияномалар ва номзодларнинг илмий ютуқларига оид ҳужжатларни расмий бланкдаги хати билан кўриб чиқиш учун Кенгашга киритади.

 

Тақдимнома Кенгаш томонидан маьқулланган тақдирда мукофотга сазовор бўлганларга 50 минг АҚШ доллари миқдорида бир марталик пул мукофоти топширилади.

 

Мазкур қарор Президентнинг 7.05.2020 йилдаги «Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4708-сон қарори ижросини таъминлашга қаратилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 31.10.2020 йилдан кучга кирди.


Мирёқуб Ҳайдаров.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум