Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш тартиби белгиланди

06.05.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2024 йилдаги «Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳакида»ги 253-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан қуйидагилар белгиланди: 

  • ваучер тизими жорий этилмаган ҳудудларда муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан сертификат тизими асосида таъминлаш тартиби сақлаб қолинади; 

Маълумот учун: 27.04.2024 йилдаги ПҚ-88-сон қарорга кўра, 2024 йил 1 майга қадар Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида, 2024 йил 1 октябрга қадар республиканинг бошқа барча ҳудудларида муҳтож шахсларни протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан ваучер асосида таъминлаш тартиби жорий этилади. 

  • протез мосламалари ва реабилитация воситалари "Ягона миллий ижтимоий химоя" ахборот тизимида юритиладиган Протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини сотувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига  киритилган тадбиркорлик субъектлари томонидан ваучерга мувофиқ реализация қилинади. Бунда протез мосламалари ва реабилитация воситалари учун давлат томонидан муҳтож шахсларга қоплаб бериладиган маблағлар ваучер асосида Реестрга киритилган тадбиркорлик субъектларига ўтказиб берилади. Тадбиркорлик субъектларининг Реестрга кирмаганлиги уларнинг протез мосламалари ва реабилитация воситаларини ишлаб чиқариш ёки сотиш фаолиятига тўсқинлик қилмайди; 
  • меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлик ҳолда жароҳатланган, касб касалликларига чалинган ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарардан жабрланган ходимлар протез мосламалари ва реабилитация воситалари билан ваучерга мувофиқ таъминланган ҳолларда, ваучер қийматига тенг маблағлар жавобгар бўлган иш берувчи маблағлари ҳисобидан республика бюджетининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади. Агар моддий жавобгар бўлган иш берувчи маблағларни ўз ихтиёрига кўра бир ой муддат ичида қайтармаса, улар суд тартибида ундирилади. 

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • қуйидагиларни назарда тутувчи Муҳтож шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:
    • протез мосламалари ва реабилитация воситаларига муҳтожликни белгилаш ва уларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш тартиби;
    • протез мосламалари ва реабилитация воситаларини харид қилиш, етказиб бериш ва тўловларни тўлаш тартиби;
    • протез мосламалари ва реабилитация воситаларини бошқасига алмаштириш тартиби. 
  • Давлат томонидан кафолатланган тарзда таъминланадигаи протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари рўйхати. Бунда муҳтож шахсларга протез мосламалари ва реабилитация воситаларини электрон тижорат орқали ҳарид қилиши учун давлат томонидан рўйхат билан белгиланган миқдорларда тегишли маблағлар қоплаб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.05.2024 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова

 


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-06-21
  • USD:12639.81 (+0.00) сум
  • EUR:13556.20 (+0.00) сум
  • RUB:146.96 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 15 июнь№ 25