Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бизнес вакиллари ушланган автомобилларни сақлаш хизматини кўрсатиш ҳуқуқини қандай олиши мумкин Эҳтиёт бўлинг, қарздорлар: Божхона қўмитаси экспортчиларни қандай ҳимоя қилади 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди 2026 йилнинг III чораги якунлари бўйича кимлар Миллий статистика қўмитасининг диққат марказига тушди

Мулкни баҳолаш тўғрисидаги ҳужжатларга муҳр керак эмас

07.06.2016

Давлат рақобат қўмитасининг қарорлари (2359-1, 1860-2, 2025-1, 2026-1, 2044-1, 2279-1, 2371-1-сон) билан Мулкни баҳолаш миллий стандартларига (МБМС) ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди, уларга кўра фақат тадбиркорда муҳр бўлган тақдирда ҳужжатларга муҳр қўйилади. Қуйидаги МБМСларга аниқлаштиришлар киритилди:

 

- 8-сон “Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш”; 

 

- 9-сон “Бизнес қийматини баҳолаш”;

 

- 10-сон “Кўчмас мулк қийматини баҳолаш”;

 

- 11-сон “Хусусийлаштириш мақсадида давлат уй-жой фондининг қийматини баҳолаш”;

 

- 12-сон “Солиқ солиш мақсадида ялпи баҳолаш усуллари билан кўчмас мулк қийматини баҳолаш”;

 

- 13-сон “Интеллектуал мулк объектлари қийматини баҳолаш”; 

 

- “Баҳолаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар” шаклини тўлдириш бўйича қоидаларга.

 

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз  

Елена ЕРМОХИНА 

тайёрлади.