Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Мустақил ва муқобил малака оширишга нималар киради

09.10.2019

Рус тилида ўқиш

 

Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тартиби белгиланди (23.09.2019 йилдаги 797-сон ВМҚга қаранг). 

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланади:

  • Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш жараёнларини ташкил этиш тартиби тўғрисида низом;
  • Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларида самарали дарс бераётган профессор-ўқитувчилар, тажрибали амалиётчи мутахассисларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом;
  • Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказларининг намунавий тузилмалари;
  • Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази тузилмаси.

 

2019 йил 1 октябрдан олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг узлуксиз малакасини ошириш тизими жорий этилади. 2 ой муддатда раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида таълим технологиялари кафедралари ташкил этилади. Уларнинг сони профессор-ўқитувчиларнинг сонидан келиб чиқиб белгиланади, камида 3 та штат бирлигидан иборат бўлиши керак.

 

Шу билан бир вақтда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари тузилмасига халқаро ҳамкорлик бўйича мутахассис лавозими киритилади. 3 ой муддатда Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида Балиқчилик йўналиши кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказининг (4 та штат бирлигидан иборат юридик шахс мақомига эга бўлмаган) фаолияти йўлга қўйилади.

 

Узлуксиз малака ошириш бир-бирини тўлдириб турувчи қуйидаги шаклларни ўз ичига олади: мутахассислик бўйича мустақил ва муқобил малака ошириш (қуйидаги жадвалга қаранг), шунингдек таълим дастурлари бўйича марказларда бевосита таълим олиш.

 

Мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш

Мутахассислик бўйича муқобил малака ошириш

  • · очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш;
  • · иқтидорли ва истеъдодли талабалар билан ишлаш;
  • · илмий конференцияларда маъруза билан қатнашиш;
  • · илмий журналларда мақолалар чоп этиш;
  • · кўргазма ва танловларда иштирок этиш;
  • · илмий лойиҳаларда иштирок этиш;
  • · халқаро (импакт-факторли) нашрларда мақолалар эълон қилиш;
  • · ихтиро (патент), рационализаторлик таклифлари, инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш;
  • · монография, муаллифлик ижодий ишлар каталогини тайёрлаш ва нашрдан чиқариш;
  • · ўқув адабиётлари (дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма)ни тайёрлаш ва нашрдан чиқариш;
  • · фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган диссертацияга илмий раҳбарлик қилиш
  • · Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги илмий унвонига эга бўлиш;
  • · сўнгги 3 йилда хорижий мамлакатларда малака ошириш, стажировка ўташ (малака оширишнинг давомийлиги бир ойдан кам бўлмаган, стажировканинг давомийлиги уч ойдан кам бўлмаган муддатда);
  • · сўнгги 3 йилда фалсафа доктори (PhD) ёки мутахассислик бўйича фан доктори (DSc) даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилиш;
  • · сўнгги 3 йилда камида битта мутахассислик бўйича фан доктори (DSc) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган диссертация ишига илмий маслаҳатчи ёки фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун ҳимоя қилинган 2 та диссертация ишига илмий раҳбарлик қилиш;
    • сўнгги 3 йилда якка муаллифликда дарслик ёки ўқув қўлланма тайёрлаш ва нашрдан чиқариш
 

 

 

Узлуксиз малака ошириш шакллари бўйича сўнгги 3 йилдаги маълумотлар электрон портфолио тизимига кўрсаткичлари рўйхатдан ўтказиладиган электрон мониторинг тизими орқали қайд этиб борилади.

 

Малака оширишдан ўтиш тартиби қуйидагича. 100 баллик тизимда камида 20 балл тўплаган раҳбар ва педагог кадрлар қуйидаги иккита босқичдан бирини эгаллайди (баҳолаш мезонлари ҳужжатга иловада келтирилган, таҳр. изоҳи):

  • биринчи босқич — 20-85 балл тўплаганлар раҳбар ва педагог кадрлар таълим дастурлари асосида Давлат бюджети ҳисобидан олий таълим муассасасининг йиллик малака ошириш режаси доирасида раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида таълим дастурлари асосида бевосита ўқиш имкониятига эга бўлади;
  • иккинчи босқич — 86-100 балл тўплаганлар тўғридан-тўғри онлайн тест синовларини топширишга тавсия этилади. Онлайн тест синовларини муваффақиятли топширганларга битирув (лойиҳа) ишини ҳимоя қилишга рухсат берилади. Онлайн тест синовларидан ўта олмаганлар раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказларида таълим дастурлари асосида бевосита ўқишга тавсия этилади.

 

Муқобил малака ошириш шаклларидан ихтиёрий бирини амалга оширган ва мутахассислиги бўйича маҳорат дарсларида иштирок этган шахсларга малака аттестати аттестация комиссиясининг қарори асосида тақдим этилади.

 

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари (такрорий ўқитишдан ташқари) бепул асосда 288 соат ҳажмдаги ўқув дастурлари бўйича ўқитилади. Бунда ўқув дастурининг 144 соат ҳажми ишдан ажралмаган ҳолда, яна шунча ҳажми бевосита кундузги шаклда ишдан ажраган ҳолда амалга оширилади (бир ҳафтадаги ўқув юкламаси 36 соатни ташкил этади). Ўқиш тугатгандан кейин тингловчилар аттестациядан ўтадилар. ОЎМТВ томонидан тасдиқланадиган аттестация комиссияси таркиби олий таълим муассасаси ректори ёки фан доктори илмий унвони бериш бўйича илмий кенгаш раиси бошчилигида 7 кишидан иборат бўлади.

 

Аттестациядан муваффақиятли ўтганлар белгиланган намунасидаги малака аттестати берилади ва бўш турган лавозимларни танлов бўйича эгаллашда имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар. Аттестациядан ўта олмаганлар бир йил мобайнида пулли асосда такрорий ўқитилади ва аттестациядан ўтказилади. Курсларни асосий ишдан ажралмаган ҳолда тегишли ўқув дастурларини мустақил равишда масофадан ўқитиш усуллари орқали (144 соат – мустақил малака ошириш, 144 соат – масофадан туриб ўқитиш) такроран ўзлаштирилади. Такрорий ўқиган шахсларга аттестациядан ўтишга рухсат берилади.

 

Аттестациядан такроран ўта олмаган тингловчилар билан тузилган меҳнат шартномаси 2 ой мобайнида бекор қилинади. Улар бир йил ўтганидан кейин қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш ва ундан кейин пулли асосда аттестациядан ўтиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

 

Ҳужжатда қайта тайёрлаш ва малака ошириш, шунингдек аттестациядан ўтказиш тартиби, жараён ташкилотчиларининг (ОЎМТВ, Бош илмий-методик марказ, Қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари, олий ўқув юртлари) вазифалари ва мажбуриятлари белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.09.2019 йилдан кучга кирди.     

 

Анвар Иркаходжаев.


 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16