Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Мулкдор-директор билан меҳнат шартномаси тузиш керакми? - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб бинони ускуналар билан тўпламда ҳисобга олиш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭРИ: учта муаммо + учта ечим - buxgalter.uz да ўқинг

Мустақиллик куни шарафига 261 нафар маҳкум афв этилди

05.09.2018

Рус тилида ўқиш

 

Президент 30.08.2018 йилда «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги байрами арафасида Конституциянинг 93-моддаси 23-бандига мувофиқ, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 261 нафар фуқаро афв этилди.

 

Натижада 215 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинади, 46 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.

 

Афв этилганларнинг 5 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 135 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

 

Афв этилган шахсларнинг ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланиши, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топиши учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

 

Эслатиб ўтамиз, бу жорий йилда авф этишга доир иккинчи ҳужжат ҳисобланади. Биринчиси июнь ойида Рамазон ҳайити арафасида эълон қилиниб, 226 кишига дахлдор бўлган, уларнинг 102 нафари жазодан тўлиқ озод этилган эди.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_