Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ўзбекистонда ГМО ва трансёғлар қандай чекланади Ўзбекистонда сунъий йўлдош интернет операторлари 5 йилга солиқлардан озод қилинади Солиқ органлари томонидан қалбаки ва кўзбўямачилик билан тузилган битимлар аниқланганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади – Buxgalter Pro Солиқ органлари томонидан қалбаки ва кўзбўямачилик билан тузилган битимлар аниқланганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади – Buxgalter Pro

Мувофиқликни баҳолаш натижаларини тан олиш тартиби соддалаштирилди

03.09.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2025 йилдаги 553-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.

 

Президентнинг 18.04.2025 йилдаги ПФ-67-сон Фармонига мувофиқ, сертификатланган ва декларацияланган ускуна, комплектловчи буюмлар, хом ашё, ўлчов воситалари, кимёвий реактивлар ва юк кўтарувчи ускуналарни импорт қилишда миллий сертификациялашни талаб қилмайдиган чет эл маҳсулотларининг юқори сифат стандартлари ва назорат тизимларига мувофиқлиги мезонларини тасдиқлаш назарда тутилган.

 

Ҳужжат билан 14.10.2015 йилдаги 292-сон ВМҚ билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди, улар қуйидагиларни назарда тутади:

  • маҳаллий ва хорижий мувофиқликни баҳолаш органлари ўртасида қўшма (ихтиёрий) битим тузиш йўли билан мувофиқликни тасдиқловчи ҳужжатларни тан олиш;
  • Халқаро лабораторияларни аккредитация қилиш кенгаши (ILAC) аъзоси бўлган чет эл давлатларининг аккредитациялаш ташкилотлари томонидан аккредитацияланган мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан халқаро стандартларга асосланган синов усуллари (методикалари) асосида берилган синов баённомаларини бир томонлама тан олиш;
  • метрологик текширув натижаларини тан олиш ва синов воситаларини метрологик аттестациялаш тартиб-таомилини соддалаштириш.

 

Шу муносабат билан бир қатор НҲҲ ўз кучини йўқотди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 02.09.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-10-23
  • USD:12101.29 (+0.00) сум
  • EUR:14031.45 (+0.00) сум
  • RUB:148.01 (+0.00) сум