Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
II чоракда жами даромад 1 млрд сўмдан ошган бўлса, ҳисобот қандай топширилади - buxgalter.uz да ўқингII чорак учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда нимага эътиборни қаратиш лозим- buxgalter.uz да ўқинг Чет эллик мутахассиснинг фойдаланилмаган таътилини компенсация қилиш керакми - buxgalter.uz да ўқингҲисоботлар қайта топширилганда: 45-сон хато нимани англатади - buxgalter.uz да ўқингРаҳбарларнинг машиналари нега солиқчиларни қизиқтириб қолди - buxgalter.uz да ўқингДСБ ҳисоботларни қайта топшириш ва ЭҲФ масалалари бўйича нима жавоб беради- buxgalter.uz да ўқингФойда солиғи ҳисоб-китобида узоқ муддатли контрактларни ҳисобга оламиз - buxgalter.uz да ўқингИмпорт қилинган товарни реализация қилиш чоғида зиддиятли ҚҚС - buxgalter.uz да ўқинг

Нафақалар – «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» орқали

18.05.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2020 йилдаги «Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 13.04.2019 йилдаги 308-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 286-сон қарори қабул қилинди.

 

13.04.2019 йилдаги 308-сон ВМҚ билан «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими (кейинги ўринларда – «Ягона реестр» АТ) жорий этилиши назарда тутилган. Ҳужжат билан идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда ижтимоий давлат хизматларини кўрсатиш ва аҳолига ёрдам бериш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштириш, ариза берувчилар ҳамда ижтимоий давлат хизматлари ва ёрдам олувчиларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш б´йича вазифалар қўйилган.  

 

Кам таъминланган оилаларга «Ягона реестр» АТ орқали ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам бериш масаласини кўриб чиқиш ва тайинлаш тартиб-таомиллари Сирдарё вилоятида пилот лойиҳа доирасида 2019 йил 1 октябрдан бошлаб амалга оширилган.

 

Янги ҳужжатда белгиланишича, кам таъминланган оилаларга 2019 йил 1 октябргача тайинланган ижтимоий нафақаларни тўлаш 2020 йил 1 майдан бошлаб Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (15.02.2013 йилдаги 44-сон ВМҚ) билан белгиланган тартибда, «Ягона реестр» АТ орқали амалга оширилади.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига 2020 йил 1 июнга қадар ўз ахборот тизимида жамоат ишлари ҳақини тўлаш бўйича электрон тўлов рўйхати ҳар бир олувчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатилишини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилишини таъминлаш вазифаси топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.05.2020 йилдан кучга кирган.

 

 Лола Абдуазимова.