Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Наманган вилоятида агросаноат кластери ташкил этилади

09.09.2019

Рус тилида ўқиш

У Мингбулоқ ва Поп туманларида қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи 19 та корхонадан ташкил топган (ВМнинг 5.09.2019 йилдаги 736-сон қарори).

 

Кластерни ташкил этиш учун хорижий инвестициялар иштирокида «Art Soft Holding» МЧЖ ишлаб чиқариш корхонасининг фаолияти йўлга қўйилди. Унинг таркибига кирувчи 19 та агросаноат корхоналари 2019-2022 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, уруғчиликни ривожлантириш, иссиқхоналар қуриш ва ҳ.к. билан боғлиқ $114,2 млн миқдордаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширади.

 

Барча корхоналарнинг маблағлари миллий валютада жамланади ва кейинчалик молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш ҳамда ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун улар ўртасида тақсимланади.

 

Кластер таркибидаги «Art soft tex cluster» фермер хўжалигига Мингбулоқ туманида 30,9 гектар ер ва Поп туманида – 31,5 гектар ер 30 йилдан кам бўлмаган узоқ муддатга ижарага берилади. Ушбу ерларнинг экин майдонларида ғўза, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади.

 

Кластерга Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорининг 2 ва 13-бандлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорининг 2-банди билан белгиланган имтиёз ва шартлар татбиқ этилади.

 

Кластерда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасини ташкил қилиш ва маҳсулотларни экспорт қилишга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида пойтахтда махсус “Бизнес маркази” қурилади. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Давергеодезкадастр” қўмитасига аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали инвестициявий (камида $1 млн эквивалентида) ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланган ҳолда ер участкалари тақдим этиш ва бўш турган давлат мулкини реализация қилиш ҳуқуқи берилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллийц базасида эълон қилинган ва 6.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

 Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум