Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Корхонада меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини қандай ўзгартириш мумкинАгар ҚҚС ҳисоб-китобида тизимли хатолар чиқса, нима қилиш керак

Наманганда ҳар йили Халқаро гуллар фестивали ўтказилади

06.08.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 4.08.2021 йилдаги “Республика ҳудудларида гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 5209-сон қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан Гул етиштирувчилар уюшмаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинади. Қуйидагилар унинг мақсади ҳисобланади:

  • республикада гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини ривожлантириш, шу жумладан гул етиштиришда аҳоли билан кооперация муносабатларини йўлга қўйиш;
  • соҳа мутахассислари малакасини ошириш;
  • ишлаб чиқариш жараёнларига илмий ишланмаларни жорий этишда тадбиркорларга ҳар томонлама кўмаклашиш.

 

Андижон вилоятининг Андижон, Избоскан ва Олтинкўл туманлари, Наманган вилоятининг Наманган ва Давлатобод туманлари ҳамда Жиззах вилоятининг Зомин ва Ғаллаорол туманлари гулчиликка ихтисослаштирилади. Бу ерда тажриба тариқасида гулчилик кластерлари ташкил қилинади.

 

Гулчиликка ихтисослашган туманларда:

  • гулчилик фаолиятини кенгайтириш учун 0,06 гектардан 1 гектаргача ер майдонлари очиқ электрон танлов орқали 30 йилга ер участкалари ижарага ажратилади;
  • "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида ажратилган маблағларнинг камида 10%и гулчилик лойиҳаларини ташкил қилиш учун ажратилади;
  • Андижон, Жиззах ва Наманган вилоятларида ҳар бирининг майдони 2 сотих бўлган 25 та "Гулчилик ўқув полигон"ларини ташкил этиш учун 0,5 гектар ер майдони ташаббускор тадбиркорларга ижарага берилади. Ер участкалари электрон онлайн-аукцион (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда) ёки очиқ электрон танлов (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда) орқали тақдим этилади. Ўқув полигонларининг мақсади - "темир дафтар", "аёллар дафтари" ва "ёшлар дафтари"га киритилган фуқароларга очиқ майдонда ҳамда иссиқхоналарда гул етиштириш бўйича агротехник тадбирларни ўргатиш;
  • гулчилик ўқув полигонларида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва махсус сертификат олган ишсиз, эҳтиёжманд оилаларга 6 сотихдан ер майдони ижарага берилади. Улар электрон онлайн-аукцион (қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларда) ёки очиқ электрон танлов (қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда) орқали гул ва кўчат етиштиришни ривожлантириш мақсадида тақдим этилади.

 

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2021-2024 йилларда йиллик экспорт тушумида гул экспортидан тушум улуши камида 30%ни ва 100 минг АҚШ доллардан кўпни ташкил қиладиган тадбиркорлик субъектларининг хом ашё (гул кўчатлари, уруғлари, пиёзлари ва пайвандтаглари) импорти учун сарфланган транспорт харажатларининг 50%и Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қопланади.

 

2023 йил 1 январга қадар туганаклар, пиёзбошлар, туганаксимон илдизлар, туганак пиёзлар, илдизпоя, жумладан вегетатив тиним ҳолатидаги, вегетация ёки гуллаш давридаги сертармоқлари, бошқа тирик ўсимликлар (жумладан, илдизлари), қаламчалар ва пархиши (ТИФ ТН коди 0601 ва 0602) импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

  • қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларида “Гулчилик” магистратура йўналиши очилади;
  • Тошкент давлат аграр университетида Туркия Республикасининг Испарта амалий фанлар университети билан ҳамкорликда манзарали боғдорчилик ва гулчилик соҳасида кадрлар тайёрлаш қўшма таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади.

 

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ишсиз фуқароларни гулчилик соҳасига ўқитиш мақсадида Андижон вилояти Шаҳрихон тумани, Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ва Тошкент вилояти Зангиота туманидаги агротехнологиялар техникумларида ландшафт дизайни, гулчилик селекцияси ва кўчатчилик йўналишларида ўрта бўғин кадрларни тайёрлаш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил қилинади.

 

Шунингдек, Тошкент вилоятида фаолият кўрсатаётган гул етиштирувчи тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда ДХШ тамойиллари асосида Гулчиликка ўқитиш маркази фаолияти йўлга қўйилади.

 

Нидерландия қироллиги, Туркия Республикаси ва Таиланд қироллигидан жалб қилинадиган малакали мутахассисларнинг Ўзбекистонга келиб-кетиш ва яшаш харажатларининг 50%и Европа Иттифоқининг "Бюджетни қўллаб-қувватлаш" дастури доирасида агросаноат мажмуасини қўллаб-қувватлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади.

 

Шунингдек, ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилган:

  • ҳар бир ҳудудларда "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида маҳаллаларда гулчилик лойиҳалари бўйича тақдимотлар ва семинарлар ўтказиш;
  • Наманган, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳрида гул ҳамда кўчатларнинг йирик улгуржи бозорини ташкил этиш;
  • ҳар йили апрель-май ойларида Наманган вилоятида "Халқаро гуллар фестивали"ни ўтказиш;
  • тупроқ-иқлим шароитига мос бўлган хона, гулзор, бута, манзарали дарахт ва совға гуллари етиштириладиган кўчатхоналар ташкил этиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира Сиразиева.