Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Бўнак қисмларга бўлиб тўланса, импорт товарни қандай курсда кирим қилиш керакЎзбекистонда хорижий компанияларнинг ваколатхоналарини тугатиш нима учун мураккаблашмоқда 2025 йил апрель учун совуқ сув бўйича ҳисобот қандай топшириладиИмпорт қилинган дори воситаларининг харид қийматини аниқлаш учун қайси БЮДни ҳисобга олиш керак Маркетплейсда ҳисобни қандай юритиш керак Апостиль қачон қўйилади

Наманганда ИИВ Жазони ижро этиш департаментининг ўқув полигони ташкил этилади

25.04.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментининг фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 232-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Наманган вилояти Уйчи туманидаги 6-сон тергов ҳибсхонаси ҳудудида Жазони ижро этиш департаментининг ўқув полигонини ташкил этилиши белгиланмоқда. Унинг асосий вазифаси этиб ходимларининг хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини мунтазам ошириб бориш белгиланмоқда.

 

Полигонни 31.12.2025 йилга қадар қуриб битириш топшриғи берилган.

 

Шунингдек, киритилаётган ўзгартиришлар билан жазони ижро этиш муассасаларининг ДУКларни ташкил этиш ваколатлари бекор қилинмоқда: эндиликда жазони ижро этиш муассасалари хўжалик юритувчи бошқа субъектар билан ҳамкорликда фаолият юритиш ҳуқуқига эга.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.04.2024 йилдан кучга кирди.


Собир Нурбердиев