Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

НҲҲ лойиҳалари: божхона кирим ордерини ким ва қандай тўлдиради?

14.12.2016

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Давлат божхона қўмитасининг “Божхона кирим ордерини тўлдириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, БКнинг 163 ва 169-моддаларига кўра божхона кирим ордери жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги товарларни декларациялашда божхона тўловларини тўлаш учун асос бўлиб хизмат қилувчи ҳужжатдир. У фуқаролар томонидан эмас, балки божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан тўлдирилади.

 

Лойиҳада мазкур ҳужжат расмийлаштириладиган аниқ вазиятлар назарда тутилган:

  • жисмоний шахслар томонидан қўл юкида ёки кузатиб борилаётган багажида нотижорат мақсадларда олиб ўтилаётган товарларнинг, шунингдек халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларида юборилаётган шундай товарларнинг қиймати ва (ёки) миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган божсиз олиб кириш нормаси ва акциз солиғи солинмайдиган олиб кириш нормасидан ошганда, ортиқча қисмига божхона тўловларини ундирилишида;
  • товарлар жисмоний шахснинг манзилига келиб тушганда (бундан халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари мустасно) божхона тўловлари олиб кирилаётган товарларнинг бутун суммасидан, божсиз олиб кириш нормаси ва акциз солиғи солинмайдиган олиб кириш нормаси қўлланилмаган ҳолда ундирилишида;
  • юридик шахсларнинг манзилига халқаро почта ва халқаро курьерлик жўнатмаларида юбориладиган, қиймати 10 ЭКИҲгача бўлган миқдордаги товарлар учун божхона тўловлари ундирилишида;
  • Божхона кодексиниг 260-моддаси “г” кичик бандида назарда тутилган ҳолларда божхона тўловлари ундирилишида;
  • қонун хужжатлари билан белгиланган божхона йиғимларини ва божхона органлари зиммасига юклатилган бошқа йиғимларни ундирилишида.

 

Белгиланишича, божхона кирим ордери электрон кўринишда ўзбек ёки рус тилида тўлдирилиши, чоп этилгандан сўнг эса 2 нусхада божхона органи мансабдор шахсининг шахсий муҳри ва имзоси билан тасдиқланиши, унинг биринчи нусхаси унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга божхона комплекси ёки постида сақланиши, иккинчи нусхаси божхона тўловларини тўлаган жисмоний шахсга топширилиши керак.

 

Лойиҳа давлат тилида ишлаб чиқилган бўлиб, бошқа қатор қоидаларни ҳам ўз ичига олган. У муҳокама босқичида, ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши ҳам мумкин.

 

Самир Латипов,

экспертимиз.

Мавзуга оид материаллар:

 

НҲҲ лойиҳалари: божхона органларида “ягона дарча” пайдо бўлади


Бож тўланганлиги ҳақида яидхп орқали хабарнома беринг

 

 

 

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум