Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:2022 йил учун юридик шахслар мол-мулк солиғи суммаси тўғрисидаги маълумотнома қандай топшириладиТан олинган жарима ва пенялар чегирилмайдиган харажатларга киритилмаганда2021 йил учун қачон ҳисобот топшириш ва солиқни тўлаш лозим

НҲҲлар лойиҳалари лингвистик экспертизадан қандай ўтказилади

02.11.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2021 йилдаги 662-сон қарори билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

ННҲ лойиҳасининг лингвистик экспертизаси уни ишлаб чиқувчи ёки жалб қилинган экспертлар томонидан матннинг давлат тили қоидаларига мувофиқлигини текшириш мақсадида ўтказилади.

 

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • НҲҲлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказишнинг мақсади ва асосий вазифалари;
  • лингвистик экспертизадан ўтказиш талаби;
  • НҲҲ лойиҳасини лингвистик экспертизадан ўтказиш ва хулоса бериш тартиби;
  • экспертизадан ўтказувчи маслаҳатчи ёхуд мутахассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.

 

2023 йил 1 январдан бошлаб норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари вазирлик, идоралар билан келишишдан олдин лингвистик экспертизадан ўтказилиши лозим.

 

Лингвистик экспертиза лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилот раҳбарининг маслаҳатчиси томонидан қуйидаги талаблар асосида ўтказилади:

  • жумлаларнинг соддалиги ва қисқалиги, таърифларнинг аниқлиги;
  • имло, услубий, грамматик ва орфография қоидаларига мослиги;
  • соҳа атамаларининг тўғри қўлланганлиги;
  • баённинг тизимлилиги ва ифодали кетма-кетлиги ва бошқалар.

 

Экспертизага жалб қилинган маслаҳатчи 3 кун ёки шартномада белгиланган муддат давомида лингвистик экспертизадан ўтказиш натижаси бўйича лойиҳа матнида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ тавсияларни кўрсатган ҳолда хулоса беради ва лойиҳани ишлаб чиқувчига тақдим этади.

 

НҲҲ лойиҳасида қуйидагиларни қўллашга  йўл қўйилмайди:

  • оғзаки нутқ шакллари;
  • давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар мавжуд бўлган тақдирда, чет тиллари атамалари;
  • эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар;
  • аббревиатура ва қисқартмалар (бундан умумий қабул қилинган аббревиатура ва қисқартмалар мустасно).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2022-01-14
  • USD:10852.04 (+0.00) сум
  • EUR:12449.46 (+0.00) сум
  • RUB:145.45 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг