Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгашнинг фаолиятига тузатиш киритилди

27.12.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2021 йилдаги “Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 769-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг "Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарорига мувофиқ Идоралараро кенгаш таркиби ва унинг фаолияти тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

 

Низом қуйидагиларни назарда тутади:

  • Идоралараро кенгашнинг мақоми, вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;
  • Идоралараро кенгаш таркибини шакллантириш, унинг мажлисини чақириш ва ўтказиш тартиби;
  • Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигини Идоралараро кенгашнинг ишчи органи этиб белгилаш;
  • Идоралараро кенгаш фаолиятининг натижадорлигини баҳолаш тартиби.

 

Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва ҳуқуқларини таъминлашга доир давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этиш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олишига, уларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлашга, малакасини ошириш, меҳнат қилиши ва бандлигига кўмаклашиш;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ва давлат ҳаётида тўла ҳуқуқли тарзда иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратишда иштирок этиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум