Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ҳисобрақамида маблағ етарли бўлмаганда ЖШДСни қандай тўлаш керак ПФ-85-сон Фармон бўйича имтиёзлардан кимлар фойдалана оладиҲисобот ўз вақтида топширилса ҳам, топширилмагани учун жарима олинса нима қилиш керак? Ходимни иш ҳақи миқдорини ошкор этганлиги учун ишдан бўшатиш мумкинми – Buxgalter ProЮкни божхонадан ўтказиш, божхона тўловларини ҳисоблаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш

Норезидентларнинг фойдасини репатриация қилишга рухсат берилди

26.03.2019

Рус тилида ўқиш


Тижорат банклари томонидан норезидентларнинг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартиби ва Тижорат банклари томонидан чет эл валютасидаги ҳисобварақларни юритиш тартибига (25.03.2019 йилда 510-2-сон, 511-12-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тузатишлар киритилди.

 

Биринчидан, энди уюшган савдоларда жамият акцияларини сотиб олишни (сотишни) амалга оширувчи норезидент юридик шахсларга ҳам миллий ва чет эл валютасидаги ҳисобварақлар очилиши мумкин. Уларга, тегишинча, бундай савдолардан тушган маблағлар ўтказилади.

 

Иккинчидан, доимий муассаса ташкил этган норезидент юридик шахсларга Ўзбекистондаги инвестицион фаолияти натижасида олинган дивидендлари ва бошқа даромадларини ўзларининг миллий ва чет эл валютасидаги ҳисобварақларига ўтказишга рухсат берилди.

 

Доимий муассаса орқали Ўзбекистонда фаолиятни амалга оширадиган норезидентларнинг чет эл валютасидаги маблағлари мамлакат ташқарисидаги ҳисобварақларга ўтказилиши мумкин. Бошқача айтганда, фойдани репатриация қилишга рухсат берилди.

 

Ҳужжатлар Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

  Олег Заманов.


.

Валюталар курси

2025-05-13
  • USD:12895.55 (+0.00) сум
  • EUR:14338.56 (+0.00) сум
  • RUB:159.38 (+0.00) сум