Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

26.02.2018

 

Адлия вазирининг буйруғи (22.02.2018 йилда 2165-11-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Танловдан ўта олмаган нотариусларнинг жавобгарлиги юмшатилди

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил январида Низомга қоида киритилган эди: нотариус лавозимида ишлаётган талабгор танловда иштирок этиб, ғолиб деб топиш учун етарли балл тўплай олмаган тақдирда эгаллаб турган лавозимига нолойиқ деб топилади ва у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади. Шарҳга қаранг.

 

Ушбу талаб юмшатилди. Ўзгартиришларга мувофиқ, танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50%идан кам балл тўплаганларга нисбатан ана шундай чора қўлланилади.

 

Танловга топшириладиган ҳужжатлар рўйхати соддалаштирилди

 

Талабгорлар тақдим этадиган ҳужжатлардан охирги иш жойидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома чиқариб ташланди. Энди у умуман талаб этилмайди.

 

Шунингдек талабгорнинг малака имтиҳонини топширганлиги ёки имтиҳонни қайта топширганлиги[1] тўғрисида малака комиссиясининг қароридан кўчирма ҳам бошқа талаб қилинмайди. Бироқ улар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг ишчи органи томонидан тегишли адлия бошқармалари ёки нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармасидан мустақил равишда олинади.

 

Талабгор адлия органлари тизимида ишлаётган бўлса, шахсий варақа, меҳнат дафтарчаси, олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломнинг ҳам тақдим этилиши талаб қилинмайди. Зеро ишчи орган ички каналлар орқали тегишли ахборотни олиши мумкин. Фақат ариза ва паспорт нусхаси қолади. 

 

Ижтимоий, ҳуқуқий ва нотариат соҳасидаги билетсиз 5 та савол

 

Низомда талабгорларга қандай соҳаларда саволлар беришга йўл қўйилиши белгиланган. Танлов ижтимоий, ҳуқуқий ва нотариат соҳасидаги 5 та саволга (умумий сони) ёзма ва оғзаки жавоб бериш асосида ўтказилади. Илгаригидек, жавобга тайёрланиш учун 90 дақиқа вақт ажратилади.

 

Бу – муҳим! Билетлар энди бўлмайди. Комиссия раиси ва котиби саволларнинг умумий рўйхатини тасдиқлайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.02.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Самир Латипов.



[1] Аввалги имтиҳондан кейин талабгор нотариус лавозимида 3 йил мобайнида ишламаган бўлса, имтиҳон қайта топширилади.


 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум