Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
1 сентябрдан бошлаб МҲЭКМ ва БҲМнинг ўзгариши иш ҳақини ҳисоблашга қандай таъсир кўрсатади Янгича муддатли тўлов: савдо корхоналари учун нималар ўзгаради Таълимга оид хизматларга (таълим олиш хизматларига) оид ЖШДС бўйича имтиёз қандай қўлланилади – Buxgalter Pro

Нотариус лавозимини эгаллаш учун ёшга оид чеклов узайтирилмоқда

19.03.2026

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирининг буйруғи (16.03.2026  й. АВ рўйхат рақами 2166-10) билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Ҳужжат «Нотариат тўғрисида»ги Қонун, Президентнинг 13.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3666-сон ва 09.09.2025 йилдаги «Нотариат институтини янада ривожлантириш ва соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-280-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Хусусан, қўшимчаларга кўра, нотариус лавозимини эгаллаш учун энг юқори ёш чегарасини 65 ёшдан 70 ёшгача оширишни истаган нотариус Олий малака комиссиясига тўғридан-тўғри ёки адлия бошқармалари орқали ёзма ёхуд электрон шаклда мурожаат қилиши мумкин.

 

Бунда нотариус 65 ёшга тўлган пайтдан эътиборан бир ой ичида ариза бериши керак.

 

Комиссияга келиб тушган мурожаат Адлия вазирлиги девонхонасида рўйхатдан ўтказилади ва Комиссиянинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади.

 

Ариза берган нотариус билан суҳбат ўтказилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.06.2026 йилдан кучга киради.

Лола Абдуазимова