Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Сайёр текширув: киритиш керакми ёки рад этиш? Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдамни қандай тўлаш лозим Хизмат сафари харажатлари учун бўнак қандай тўланади

«Нукус» ЭИЗ чегаралари белгиланди

28.11.2019

Рус тилида ўқиш

Улар Вазирлар Маҳкамасининг унинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирларини ўз ичига олган 22.11.2019 йилдаги 941-сон қарорида кўрсатилган.

 

Эслатиб ўтамиз, «Нукус» ЭИЗ - «Нукус-фарм» эркин иқтисодий зонасини қайта ташкил этиш натижаси. Унинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари, шунингдек фаолият кўрсатиш муддатлари, солиқ ва божхона режимларининг хусусиятлари Президентнинг 2019 йил 4 сентябрдаги ПФ-5809-сон Фармонида келтирилган.

 

Қабул қилинган ҳужжат тўққизта ер участкасидан иборат «Нукус» ЭИЗнинг чегараларини белгилади.

 

Шунингдек, ЭИЗ дирекциясининг тузилмаси ва устави тасдиқланди. У иккита бўлим (ЭИЗ инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш), бухгалтер ва юрисконсультдан иборат. Бошқарув ходимларининг умумий сони – 7 нафар. Дирекция устав фондининг миқдори 1 млрд сўмни (илгари – 300 млн) ташкил этади. Дирекциянинг муассиси – Вазирлар Маҳкамаси.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.11.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.