Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Нукусда олий спорт маҳорати мактаби очилади

09.03.2018

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2.03.2018 йилдаги 157-сон “Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактабини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

 

Нукус олий спорт маҳорати мактаби Нукус шаҳридаги М.Жуманазаров кўчасида жойлашган ва фойдаланишга топширилган янги спорт мажмуаси негизида ташкил этилади. Мактабга бюджетдан молиялаштириладиган мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси мақоми берилди. Бюджет маблағларидан ташқари мактаб фаолияти ихтисослиги бўйича пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар, ҳомийлик хайриялари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар мактаб фаолиятини молиялаштириш манбалари бўлиши мумкин.

 

Қуйидагилар мактабнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • спортнинг олимпия ва миллий спорт турлари билан шуғулланиш учун зарур спорт кўрсаткичлари, спорт салоҳияти, спортнинг танланган тури бўйича профессионал кўникмалар ва маҳоратга эга бўлган иқтидорли ва истиқболли спортчиларни танлаб олиш;
  • янги илмий-методик тавсиялар ва ютуқлар асосида спорт захираларини, терма жамоаларга юқори маҳоратли спортчилар ва малакали тренерларни тайёрлаш учун ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш;
  • спорт терма жамоаларининг асосий ва захира таркибларини тўлдиришга қодир бўлган юқори малакали спортчиларни тайёрлаш, замонавий билимларга эга тренерлар таркибини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, спортнинг олимпия ва миллий турларини ривожлантириш;
  • назарий тайёргарлик ва техник-тактик кўникмаларни такомиллаштириш, спортчиларнинг профессионал сифатларини ривожлантириш, шунингдек, халқаро талабларга мувофиқ терма жамоаларни тайёрлаш даражасини ошириш;
  • етакчи хорижий давлатлар, спорт ташкилотлари ва клублар билан ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан спортчилар ва тренерлар таркибининг касб маҳоратини ошириш юзасидан Хитой давлати тажрибасидан фойдаланиш, юқори даражага эга бўлган хорижий ва мамлакатимизнинг малакали амалиётчи мутахассислари ва тренерларини шартнома асосида жалб этган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикасидаги спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчиларининг малакасини ошириш;
  • тренер-ўқитувчилар малакасини ошириш, шу жумладан болалар тренерларини тайёрлаш, иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, халқаро спорт майдонларида муносиб қатнашадиган профессионал спортчиларни тайёрлаш учун уларнинг кўникма ва билимини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ўқитиш дастурлари ва методларини жорий этиш.

 

Жорий йилнинг 1 майигача тренерлар малакасини ошириш ўқув хоналари ва 100 ўринли меҳмонхона биносининг қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш назарда тутилган. Йил охиригача кўрсатилган қурилиш ва жиҳозлаш ишлари Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади. 2019 йилдан бошлаб Давлат бюджетини шакллантиришда олий спорт маҳорати мактаби таъминоти учун барча зарур харажатлар  Давлат бюджетини шакллантиришда назарда тутилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 5.03.2018 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Анвар Иркахўжаев.

 

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум