Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Олий таълим ташкилотларида масофавий таълим қандай ташкил этилади

05.10.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.2022 йилдаги 559-сон қарори билан Олий таълим ташкилотларида масофавий таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомда масофавий таълим шакли орқали олий таълим ташкилотларида бакалавриат ва магистратура босқичларида кадрларни тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш тартиби назарда тутилган. Бунинг учун таълим ташкилотида қуйидагилар бўлиши керак:

  • масофавий таълимни бошқариш бўйича «Learning Management System» платформаси;
  • интернетга уланиш ва ундан фойдаланиш учун ахборот-коммуникация инфратузилмаси;
  • ўқув йили учун мўлжалланган ўқув контенти;
  • ўқув контентини қамраб оладиган электрон ўқув-методик мажмуалар, шунингдек илмий ва ўқув адабиётларининг электрон базаси;
  • компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида бино ёки аудиториялар;
  • техник ва дастурий компонентлар ишлашини таъминлайдиган муҳандис-техник ходимлар;
  • таълим ташкилотига тегишли бўлган, мамлакат ҳудудида жойлашган сервер қурилмаси;
  • таълим ташкилоти тўғрисидаги барча ахборот жойлаштирилган расмий веб-саҳифа.

 

Масофавий таълим шаклини жорий этиш мумкин бўлмаган бакалавриат ва магистратура йўналишлари ҳар йили 1 апрелга қадар эълон қилинади.

 

Масофавий таълим шакли асосида кадрлар тайёрлашда бир бакалавриат  таълим йўналишига қабул параметрлари 300 нафар талабадан, бир магистратура мутахассислигига 30 нафар талабадан ортиқ бўлмаслиги лозим. Мазкур талаб ахборот-коммуникация технологиялари йўналишларига нисбатан татбиқ этилмайди, бундан ташқари талабалар сонини аниқлашда хорижий давлат фуқароси бўлган талабалар ҳисобга олинмайди.

 

Масофавий таълим шаклида ўқишга қабул қилинган талаба қуйидаги ҳолларда олий таълим ташкилотига шахсан ташриф буюриши шарт:

  • ўқув жараёни бошланишидан аввал – LMS платформасида рўйхатдан ўтиш учун;
  • ҳар семестр якунида – якуний назорат топшириш учун.

 

Якуний давлат аттестацияси, битирув малакавий ва магистрлик иши ҳимояси бевосита олий таълим ташкилотида анъанавий тарзда амалга оширилади, уларни синхрон ёки асинхрон режимда қабул қилишга йўл қўйилмайди.

 

Масофавий таълим шакли тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий маълумотлар базасида эълон қилинган ва 04.10.2022 йилдан кучга кирган.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16