Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Олийгоҳлар раҳбарлари ва педагоглари қандай қилиб малака оширади

02.11.2017

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруқлари билан олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида 3 та ҳужжат тасдиқланди.

 

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами - 2936, 2017 йил 23 октябрь) шулар жумласидан.

 

ОТМнинг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Олий таълим муассасаларинииг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомда (20.08.2015 йилдаги ВМҚ-242-сонли қарорга 1-илова билан тасдиқланган) назарда тутилган ҳолларда ўтказилади.

 

Масофавий курсларда ўқиш давомийлиги 3 ойдан ошмаслиги лозим.

 

Масофавий курсларда ўқув жараёни бошланишидан 3 кун олдин тингловчига Бош илмий-методик маркази [1] (кейинги ўринларда - Марказ) томонидан электрон портфолио логини ва пароли берилади. Тингловчи улар ёрдамида Марказнинг сайти орқали Масофавий курслар бўлимига киради ва сайтдаги электрон ресурслардан фойдаланади.

 

Тингловчининг тегишли йўналиш бўйича билим даражасини аниқлаш учун кириш онлайн-тести ўтказилади. Мазкур тест натижалари тингловчининг ўқиш давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичларига таъсир қилмайди ва унинг рейтинг баллини жамлашда ҳисобга олинмайди.

 

Тингловчининг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун қуйидагилар кўзда тутилган:

  • ҳар ҳафталик ассисментлар (жорий назорат);
  • педагогик (малакавий) амалиёт;
  • курсни тамомлагандан кейинги тест синовлари;
  • битирув (лойиҳа) иши ҳимояси.

 

Ассисментлар (тест саволлари, кейслар ва ижодий топшириқлар) онлайн шаклда бажарилади.

 

Курсни тамомлаган тингловчи 100 та саволдан иборат якуний онлайн-тест топширади. Тестга узрли сабабларга кўра келмаганда тингловчи бир марта навбатдаги тестга киритилади. Тестга узрсиз сабабларга кўра келмаган тингловчи якуний аттестациядан ўтмаган ҳисобланади.

 

Масофавий курсларда педагогик (малакавий) амалиёт ўташ ва битирув (лойиҳа) ишини ҳимоя қилиш тартиби 2937-сон, 2938-сон низомлар билан тартибга солинади.

 

Яна бир тасдиқланган ҳужжат Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида педагогик (малакавий) амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами- 2938 , 2017 йил 23 октябрь).

 

Курсларда ўқиётган ОТМнинг раҳбар кадрлари малакавий амалиёт, педагог кадрлари эса педагогик амалиёт ўташи белгиланган.

 

Малака амалиёти

 

Раҳбар кадрларга Марказ директорининг буйруғи асосида малакавий амалиёт раҳбари тайинланади ҳамда улар тегишли амалиёт ўташ ташкилотларига юборилади.

Малакавий амалиёт раҳбари ташкилот томонидан бириктириладиган масъул ходим билан Тингловчининг амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш дастурини тузади.

Тингловчи малакавий амалиёт даврида Марказ томонидан бериладиган амалиёт кундалигини юритади. Тингловчи амалиёт якунида амалиёт даврида бажарган ишлари юзасидан ҳисобот тайёрлайди.

 

Педагогик амалиёт

 

Педагог кадрларга минтақавий (тармоқ) марказ директорининг буйруғи асосида минтақавий (тармоқ) марказнинг педагог кадрлари орасидан амалиёт раҳбари тайинланади ҳамда улар амалиёт ўташ учун таянч ОТМ ҳузуридаги ихтисослаштирилган кафедраларга юборилади. Масофавий курсларда ўқиётган тингловчиларга амалиёт раҳбари тайинлаш талаб этилмайди ва уларнинг амалиёти ўзлари ишлаётган ОТМ кафедрасида ташкил этилади.

 

Педагогик амалиёт раҳбари ихтисослаштирилган кафедранинг мудири билан биргаликда Тингловчининг амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш дастурини тузади.

 

Тингловчи педагогик амалиёт даврида минтақавий (тармоқ) марказ томонидан бериладиган амалиёт кундалигини юритади. Масофавий курсларда ўқиётган тингловчилар амалиёт кундалигини Марказнинг сайти орқали Масофавий курслар бўлимидан юклаб олади.

 

Тингловчи педагогик амалиёт даврида кафедранинг профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказиладиган 2 та дарс жараёнини кузатади ва ўзи 1 та очиқ дарс ўтказади.

 

Тингловчи амалиёт якунида амалиёт даврида бажарган ишлари юзасидан ҳисобот тайёрлайди.

 

Сўнгги тасдиқланган ҳужжат – Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами - 2937  , 2017 йил 23 октябрь).

 

Курсларда ўқиётган ОТМнинг раҳбар ва педагог кадрлари битирув (лойиҳа) ишини тайёрлайди.

 

Тингловчи битирув (лойиҳа) иши мавзусини ўзининг йўналиши ва фан соҳасининг долзарб масалаларидан келиб чиқиб ихтиёрий танлаш ҳуқуқига эга. Бунда танланган мавзу Марказ ёки минтақавий (тармоқ) марказ билан келишилиши шарт.

 

Тингловчига Марказ ёки минтақавий (тармоқ) марказ педагоглари орасидан илмий раҳбар бириктирилади.

 

Ҳужжатда битирув (лойиҳа) ишини расмийлаштириш қоидалари батафсил баён этилган.Битирув (лойиҳа) иши тингловчининг танлови бўйича ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларида ёхуд Марказ ёки минтақавий (тармоқ) марказ билан келишган ҳолда бошқа тилда тайёрланади.

 

Тингловчи битирув (лойиҳа) ишини якуний аттестация ўтказилишидан камида 3 кун олдин илмий раҳбар хулосаси билан бирга Марказга ёки минтақавий (тармоқ) марказга топширади. Марказ ёки минтақавий (тармоқ) марказ тингловчиларнинг битирув (лойиҳа) ишларини аттестация комиссиясига ҳимоя учун тақдим этади.

 

Ҳужжат давлат тилида эълон қилинди ва 2017 йил 23 октябрда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  

Сардор Жумашов, 

 эксперт-юристимиз. 

 

 ___________________________________________

[1] Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш маркази

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум