Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Малака сертификати муддати узайтирилган аудиторлар рўйхати эълон қилинди - buxgalter.uz да ўқингҲисобварақ-фактуралардаги бош бухгалтер имзоси қаерга «йўқолди» - buxgalter.uz да ўқингАутсорсер билан ўзаро муносабатларда муаммолар бўлмасин - buxgalter.uz да ўқингМеҳнат дафтарчаси йўқ – стаж ҳам бўлмайдими? - buxgalter.uz да ўқинг

Оқсу дарёсида гидроэлектростанция қурилади

26.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.2020 йилдаги «Оқсу дарёсида Рабат ГЭС қурилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС қурилиши ва Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 497-сонли қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат Президентнинг 2.05.2017 йилдаги «2017-2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги ПҚ-2947-сон ва 9.01.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4563-сон қарорларини ижро этиш мақсадида қабул қилинган.

 

Қарор билан қуйидагилар маълумот учун қабул қилинди:

  • Осиё тараққиёт банки (ОТБ) директорлар кенгашининг 30.09.2019 йилдаги қарори билан «Барқарор гидроэнергетика» («Оқсу дарёсида Рабат ГЭС қурилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС қурилиши ва Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши») инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистонга 25 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан $60 млн миқдорида кредит ажратилиши маъқулланди;
  • лойиҳани техник-иқтисодий асослануви (ТЭА) Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган.

 

Қарорда қуйидагилар 2020-2022 йилларда амалга ошириладиган умумий қиймати $75,3 млн.га тенг лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:

  • $60 млн – ОТБ томонидан ажратиладиган кредит;
  • $5,8 млн – Ўзбекистон Республикасининг улуши (солиқ ва божхона имтиёзлари кўринишидаги);
  • $9,5 млн – «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг ўз маблағлари.

 

Қарор билан қуйидаги тасдиқланди:

  • «Оқсу дарёсида Рабат ГЭС қурилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС қурилиши ва Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари;
  • «Оқсу дарёсида Рабат ГЭС қурилиши, Оқсу дарёсида Чаппасуй ГЭС қурилиши ва Оқдарё-Оқсу дарёсида Тамшуш ГЭС қурилиши» инвестиция лойиҳаси доирасида жалб этиладиган ОТБ кредити бўйича асосий қарзни сўндириш, фоиз ва воситачилик тўловларини тўлашнинг прогноз жадвали.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:

  • «Ўзбекгидроэнерго» АЖ лойиҳа ташаббускори, қарз олувчи ва лойиҳанинг 2020-2022 йиллар давомида самарали амалга оширилиши ва қарздан мақсадли фойдаланилишини учун масъул ҳисобланади;
  • қарзни қайтариш ва қарзга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
  • «Ўзбекгидроэнерго» АЖнинг «1-сон қурилиши Дирекцияси» ДУК инвестиция лойиҳасининг буюртмачиси ва ижро этувчи ташкилоти ҳисобланади, шунингдек лойиҳа ечимларини иншоотларнинг ишончлилик ва хавфсиз эксплуатация қилинишига доир талабларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан тўғри танлаш ва қўллаш, инвестиция лойиҳаси бўйича ускуналар, маҳсулотлар, ишлар ва хизматларни кузатиш ва техник назорат ҳамда қабул қилиб олиш ва фойдаланиш учун масъул ҳисобланади.

 

Қашқадарё вилояти ҳокимлигига ГЭС ва электр узатиш тармоқларини қуриш учун ўз вақтида ер участкалари ажратилишини таъминлаш, Қурилиш вазирлигига эса қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши мониторинг қилиш топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.