Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Воситачилар қачон ҚҚС тўлашга ўтади Импорт автомобилларининг экологик талабларга мувофиқлигини баҳолаш тартибида нима ўзгарди Меҳнатга вақтбай ҳақ тўлашда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик (касаллик варақаси) бўйича нафақа қандай ҳисобланади

Озиқ-овқат чиқиндилари қисқартирилади ва утилизация қилинади

22.09.2025

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.2025 йилдаги 589-сон қарори билан умумий овқатланиш корхоналарида ҳосил бўладиган озиқ-овқат чиқиндиларидан самарали фойдаланиш ва уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ҳамда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Умумий овқатланиш соҳасида озиқ-овқат чиқиндилари ҳосил бўлишини қисқартириш ва меъёрдан ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олишга қаратилган "Оқилона истеъмол" ("Save food") дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

 

"Ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида"ги Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ белгиланган меъёрдан ортиқ ифлосланган ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизадиган юридик шахслар ва тадбиркорлар маҳаллий тозалаш иншоотларида оқова сувларни бирламчи тозалаш ишларини олиб бориши керак.

 

Товар ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) жараёнида белгиланган меъёрдан ортиқ ифлосланган оқова сувлар ҳосил қилувчи янги истеъмолчиларни оқова сувлар тармоғига фақат локал тозалаш иншоотлари мавжуд бўлганда уланади.

 

2026 йил 1 июлдан бошлаб оқова сувлардаги мой-ёғ маҳсулотларини ажратишни таъминлайдиган мой-ёғ тутгичларга эга умумий овқатланиш корхоналарига марказлашган канализация тизимларига уланишга рухсат берилади. Улар ойига камида бир марта мой-ёғ тутгичларни ишлатилган мойлардан тозлаши, шунингдек ишлатилган мой ва ёғларни қайта ишлаш ва утилизация қилишни амалга ошириши шарт.

 

Газ бўлмаганда ва ёғоч ёки кўмир ишлатилганда атмосферани ифлословчи моддалар ва ҳидларни тутувчи қурилмаларни ўрнатиш зарур.

 

Ўзбекистонда 2026–2030 йиллар "Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври" деб эълон қилинди. Бунда қуйидагилар режалаштирилган:

  • тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни белгиланган тартибда ўтказиш устидан қатъий назорат ўрнатиш;
  • аҳолини етарли миқдордаги сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва уларнинг ортиқча чиқиндиларининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўриш;
  • ўртача кунлик рационал овқатланиш меъёрлари асосида аҳоли орасида тўғри овқатланиш масалалари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;
  • озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш корхоналарига топширишни таъминлаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 17.09.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


.

Валюталар курси

2025-09-22
  • USD:12349.87 (+0.00) сум
  • EUR:14524.68 (+0.00) сум
  • RUB:148.15 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг